💰 Республикамизда 2024 йил I ярим йилликда хизматлар ҳажми 268,1 трлн.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111 фоизни ташкил этдиБу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда "Ўзмиллийбанк” АЖ ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилди.
⚡️Республикамизда
хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали ўтган 6 ойда жами 1 млн 274 минг 189 нафар аҳоли бандлиги таъминланди ҳамда режа-кўрсаткичлари
(январь-июнь ойлари режаси – 988 711 нафар) 129 фоизга бажарилди, жумладан:
✅тадбиркорлик субъектларида яратилган янги доимий иш ўринлари ҳисобига – 200 минг 804 нафар;
✅ ўзини ўзи банд қилиш орқали – 827минг 767 нафар;
✅норасмий иш ўринларини (легаллаштириш) расмий секторга ўтказиш эвазига 245минг 618 нафар.
⚡️Ҳудудларда лойиҳаларга кўмак бериш орқали 32 475 та савдо ва сервис объектлари ташкил этилиб, натижада 73 минг 900 та доимий иш ўринлари яратилди.
⚡️ Тижорат банклари томонидан ўтган 6 ойда 29 минг 273 та лойиҳаларга жами 26,4 трлн.сўм, шундан Миллий банк томонидан ўтган 6 ойда 1 149 та лойиҳаларга жами 6,2 трлн.сўм кредитлар ажратилди.
⚡️ Тижорат банклари томонидан "Бизнесга биринчи қадам” дастури орқали ижтимоий солиқ тўлаб ўзини ўзи банд қилган 106 минг 243 нафар фуқароларга 888,8 млрд.сўм, шундан Миллийбанк томонидан 12 минг 622 нафар фуқароларга 59,7 млрд. сўм микроқарз маблағлари ажратилди.
⚡️ Ялпи ички маҳсулотдаги хизматлар ҳажмининг улуши ўтган 2023 йилнинг мос даврига (47,1 фоиз) нисбатан 2,1 фоизга ошиб 49,2 фоизни ташкил этди.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк