🧑🏻🎓2025 йилдан бошлаб Япониянинг Акита университети билан – “Фойдали қазилма конлари геологияси” магистратура мутахассислиги бўйича “1+1” қўшма таълим дастури йўлга қўйиладиАОКАда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Геология фанлари университети раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган
матбуот анжуманида соҳада таълим борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди:
⏺Қайд этилишича, Хитой геофанлар университети (Ухань) билан – “Кончилик иши” магистратура мутахассислиги бўйича ҳам “1+1” қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш режалаштирилган.
⏺Соҳанинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, мамлакатимиз олий таълим йўналишида биринчи марта таълим жараёнининг 70 фоизини амалий машғулотларга ажратилган.
⏺Кафедралар кесимида геология ва кончилик тармоқларидаги 20 та саноат корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган ва талабалар мос таълим йўналиши бўйича ушбу корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташи учун шароит яратилган. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 3 та саноат корхонаси негизида ихтисослаштирилган кафедраларнинг филиаллари ташкил этилди.
⏺Жорий ўқув йилида Университетга 8 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 244 нафар талабалар 1-босқичга қабул қилинди. Шундан 108 нафари давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган ва бу жами талабаликка қабул қилинганларнинг 44 % ини ташкил этади.
⏺Геология фанлари университети ташкил этилганидан буён дунёнинг 28 та нуфузли университетлари ва 10 та илмий тадқиқот муассасалари билан алоқаларни ўрнатди.
⏺10 дан ортиқ хорижий давлатлар ва 15 га яқин хорижий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида ҳар йили 50 дан зиёд ёш мутахассислар малака ошириш ва стажировкалар ўташга юборилади.
⏺Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Талабалар турар жойи (ТТЖ)да маънавият ва маърифат хонасида 5 ташаббус хонаси, спорт тренажёр зали ва ўқув биносида АТМ киберспорт билан шуғулланишлари учун компютер ўқув хоналари фаолияти мунтазам фаолият олиб боради.
⏺Шунингдек, ўз-ўзини бошқариш тизими вакиллари иштирокида бепул рус, инглиз ва корейс тиларидан бепул тўгараклар фаолияти амалга оширилиб келинмоқда.
📌 БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк