❌ Жорий декарь ойида суюлтирилган газ таъминотида 2570 дона маиший газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланган 32 та «бункер» фаолиятига чек қўйилдиБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Дилором Жуманиёзова маълум қилди.
🔘“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилнинг декабр ойида аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 3 миллиард 104 миллион 668 минг куб метр табиий газ етказиб берилди.
🔘Суюлтирилган газ истеъмолчилари декабр ойида 58 минг тонна суюлтирилган газ билан таъминланди. Қиш мавсумида истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжи ошишидан келиб чиқиб, жойларда 24 минг дона маиший газ баллонлари ва 2,4 минг тонна суюлтирилган газ ҳажмлари захираси яратилди.
🔘Иситиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 212 та махсус техника, 223 та автотранспорт воситалари, 600 га яқин газ ва электр пайвандлаш ускуналари, 29 км турли диаметрли газ қувурлари, 3,5 минг дона бутловчи қисмлар, 513 дона манометр, 6,4 тонна карбид, 2,7 тонна электрод ва 2 тонна мойлаш материаллари захираси яратилган.
🔘Тармоқларда юзага келаётган носозликларни кечиктирмасдан таъмирлаш мақсадида 848 нафар мутахассислардан иборат 271 та авария бригадалари туну кун ишлаб, жойларда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этмоқдалар.
🔘Йил давомида республика бўйича газ билан боғлиқ жами 87 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бунинг натижасида 102 нафар фуқаро вафот этди ва 83 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
📌 БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк