tgoop.com/Rustam_MIRVOKHID/1075
Create:
Last Update:
Last Update:
Воҳ, зариф ўйлар эдинг-ку... ўйиқасд қилдинг нечун,
Оҳ, латиф куйлар эдинг-ку... куйиқасд қилдинг нечун?
Сен назмнинг кўҳна рўйин янгича нақш айладинг,
Сўнг пичоқ тортиб баногоҳ... рўйиқасд қилдинг нечун?
Унда этдинг жон талошу бунда диллар қонталош,
Бир муаттар боғни пайҳон - бўйиқасд қилдинг нечун?
Кетма-кет чиқди китобинг... мисли тўй устина тўй,
Ўзга ўт қўйган куёвдай... тўйиқасд қилдинг нечун?
Тонгла маҳшар бўлганидай шумхабардан қалб аро -
Субҳидам дарз кетти йўллар... кўйиқасд қилдинг нечун?
"Ассалом, дорнинг оғочи..." деб эдингми сўнгги дам,
Сен ўзингмас, асли бизга суиқасд қилдинг нечун?!
10. 11. 24 й.
©️Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID
BY Rustam MIRVOHID ijodi
Share with your friend now:
tgoop.com/Rustam_MIRVOKHID/1075