tgoop.com/Tafakkur3/10284
Last Update:
“ДУНЁДА НИМАНИНГ ИЛОЖИ ЙЎҚ?”
Мен яқинда бу гапни бир кишидан эшитдим. Аммо унинг кимлиги ёдимдан кўтарилди: “Айтайлик хасис одам ўзини сахий қилиб кўрсатиши мумкин. Ёвуз кимса меҳрибонлик тўнига ўралиб олишининг ҳам имкони бор. Ҳаромдан ҳазар қилмайдиган одам ҳалолликдан сафсата сотиб, ўзини ҳалол инсон сифатида кўрсатиши мумкин. Ўғри тўғри ролига киришининг ҳам имкони бор. Аммо дунёда бир нарсанинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ – у ҳам бўлса ҳеч ким ўзини зиёлилик куйига солиб, риёкорлик қила олмайди. Сохта зиёли бўлишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ! Шу боис жоҳил, хасис, ўғри, маданитясиз, билимсиз, ҳасадгўй, ичиқора одамлар зиёлини ёмон кўришади”.
Дмитрий Лихачев, академик.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Бизнинг канал ана шундай зиёли инсонларнинг фикр ва мулоҳазаларини бериб борилади, биз билан қолинг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
BY Tafakkur egalari
Share with your friend now:
tgoop.com/Tafakkur3/10284