Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

«Онангизни йўқланг одамлар!»

Оналаримиз баҳтимизга соғу саломат бўлишсин

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект асли имконсиз бўлган ишни амалга оширибди.

P.S.: Кўрдингизми, хатто онг сунъий бўлсада инсоният бир-бирини ғажиш, уриш, камситиш учун эмас, бир-бирини ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва меҳр шавқатли бўлиши учун яратилганлигини билади.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Болага ишонч билдириш энг катта куч...

Хурматли ота ва оналар лавҳани кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ПРОФЕССИОНАЛ ТАРЖИМОН СИФАТИДА АЙТМОҚЧИ БЎЛГАН ФИКРИМ

Минг йиллар давомида шаклланиб келаётган миллий луғатларимизга киритилган, юзлаб йиллардан буён халқ амалиётида қўлланилиб келаётган, наср ва назмда битилган миллий мумтоз адабиётимизнинг барида учрайдиган сўз ва ибораларни «бу арабча, бу тожикча сўз» дея обрўсизлантиришга уринаётган шахслар – лингвистик экстремистлардир.

Бундай шахслар ўз қилмишлари ила буюк аждодларимизнинг, ўтмишда қалам тебратган ота-боболаримизнинг муқаддас юзларига оёқ босишмоқда.

Демак, уларнинг ниятлари нопок бўлиб, ягона мақсадлари – миллатлараро, халқлараро низо чиқаришдир. Бундай низолар эса Ислом дунёси халқларининг ўзаро бирлашишига, сафлари жипслашишига тўсқинлик қилаётган сиёсий кучлар томонидан уюштирилаётган фитналар жумласига киради.

Адоватли кучлар ноғорасига ўйнаманг, биродарлар. Ундан кўра юртимизда давлат тилининг нуфузини оширишга ҳаракат қилинг.

Манба: harbiyyangiliklar

@Tafakkur3
ҚИЛМИШИНГИЗ ҚАЙТАДИ

Ҳаётда қоқилишингиз сабаби сиз синдирган қалблардир эҳтимол?!
   Йўлиққан зулмларингизга сабаб эҳтимол сиз қилган зулмлардир?!
   Бугун қалбингиз сиқилаётганига сабаб қачонлардир бировнинг қалбини сиққанингиздир эҳтимол?!
   Бугун оилангиз билан келиша олмаслигингизга сабаб эҳтимол бировнинг оиласини бузганингиздир?!
   Бугун сизни ёмонлаб, обрўйингизни тўкиб юрганларни ёмон кўрмоқдасиз. Эҳтимол сиздан кимдир бошқа биров ҳақида маълумот сўраганида қасддан уни ёмонлаганингиз сабабдир бунга?!
   Улар сизнинг олдингизда бўлмаган, аммо ўшанда Аллоҳ сиз билан бўлган. Аллоҳ таоло раҳмли, аммо одил. Ўзи билан бандаси орасидаги гуноҳ учун дунёда бандасини эҳтимол жазоламас. Уни охиратга қолдирар. Истаса карам қилиб кечирар. Истамаса адолати ила жазолар.
  Аммо гуноҳ икки банда орасида бўлса ғолибан Аллоҳ дунёда мазлум бандаси учун дунёда қасос олиб беради. Бошқага тоттирган азобни унга ҳам тоттиради!
  Қилган қилмишларингиз куни келиб ўзингизга қайтса ҳайрон қолманг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
32 секундлик видеода бир олам маъно!

Нима иш қилган бўлсанг ҳам рўмол билан беркитолмайсан. Барбир доғ бўлиб қолаверади. Рўмолни ниқоб қилма!

Тафаккур қил!

@Tafakkur3
Босқинчига қарши курашиб, оиласи ва мол мулкини ҳимоя қилиш дунёдаги барча халқлар учун табиий жараёндир. Агар бу жараённи муқаддас, бу йўлда ўлимни шараф деб сингдириладиган бўлса, истилочи учун янада хавфли таҳдидга айланади..
Ислом шу сабабдан ҳам ғарб мустамлакачилари учун хатарли эди. Улар бу хатарни бартараф қилиш, бу ғоявий ҳимоя тизимини бузиш учун, унинг ўрнига "озодлик", "тенглик" капитализм, сотциализм, коммунизм ва ҳоказолар каби ўзларининг арзон, қадрсиз динлари бизга сотишди.

Тафаккур қилайлик!

Манба: tanatoz1920

@Tafakkur3
​​ИККИ ҚУЛ.....

Султон икки нафар қул сотиб олди. Бири келишган, озода, тишлари оппоқ эди. Султон янги қулини ёнига чақириб, суҳбатлашди. Қул хожасининг сўровларига аниқ ва тўлиқ жавоб берди. Султон унга илтифот кўрсатиб, ҳаммомга жўнатди. Сўнг: «Иккинчи қул ҳам ёнимга келсин!», деб амр қилди.
Бу қул жуда хунук, тишлари қоп-қора, оғзидан нохуш ҳид келар эди. Суҳбатидан ҳам султоннинг кўнгли тўлмади. Лекин кўринишга қараб шошилиб ҳукм чиқармай, уларни яхшилаб синовдан ўтказишга қарор қилди. Оғзидан бадбўй қулига дедики: «Сен ақлли одамга ўхшайсан. Лекин олдинроқ ҳузуримга келган қул, мени сендан совутишга уринди, сен ҳақингда: «У яхши одам эмас, ўғри. Бўлмағур одамлар билан улфат ҳамда номуссиз киши», деб айтди», деди.
Қул: «Ҳожам, мен уни тўғрисўз одам деб биламан. Ёлғон сўзлаганига гувоҳим ҳам йўқ. Менинг ёмон жиҳатларимни кўрган экан, у кўрган айбларимни ўзим кўра олмабман», деди.
Султон қанча уринмасин, қулга дўсти ҳақида ёмон гап айттиролмади. Аввалги қул ҳаммомдан қайтгач, хўжайинининг ҳузурига чақирилди. Султон унга: «Жуда ҳам чиройли бўлиб кетибсан. Лекин минг афсуски, нариги шеригинг сен ҳақингда айтган хислатлари сенда бўлмаганда эди», деди.
Қул бирдан қизишди: «Султоним, у диёнатсиз мен ҳақимда нима деди?! ».
Султон: «У сенинг иккиюзламчилигинг, кўринишда даво, аслида эса дард эканингни гапирди».
Қул бу гапларни эшитгач, жаҳлдан ақлини йўқотди. Қизариб-бўзариб, шеригининг орқасидан оғзига нима келса гапирди. Султон: «Мен иккингизни ҳам имтиҳон қилиб кўрдим. Билдимки, унинг оғзидан нохуш ҳид келса, сенинг руҳингдан бадбўй ҳид таралар экан. Бундан кейин у сенинг хожанг, сен эса унинг қулисан. Бор, унинг хизматида бўл!», деб буюрди.
Ҳуснли, аммо ахлоқсиз одам қадрсиздир. Бир инсоннинг юзи хунук бўлиши мумкин. Лекин ахлоқи гўзал бўлса, унинг оёқлари остида жон таслим қил! Зоҳирий шакл, гўзаллик ўткинчи, маъно олами эса боқий ва бебаҳодир!!!

Ўзгага лой отманг, унга тегмай ўтиб кетиши мумкин. Аммо сизнинг қўлларингиз лойлигича қолаверади!

Крикдуши.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг катта савоб!

Ота онангиз номига Мадина шаҳрида хурмо эктиришни истайсизми?

Шундай нияти бор инсонлар кўриб тафаккур килишсин!

@Tafakkur3
ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР

1. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2. Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим бўлиб қоладилар.
3. У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4. 9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5. У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6. 25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7. 40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8. Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.

Ўзини мусулмонман деган хар бир банда тафаккур қилсин!

@Tafakkur3
Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу битта масала билан йиқитди:
— Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради...

Студентларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди.

Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан:
— Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак, — деб жавоб берибди!


P/s. Тафаккур қилишнинг мана шундай оддий қоидалари бор.


@Tafakkur3
ЭЗГУЛИК ҚАЙТАДИ

Садақанинг буюклигини қаранг. Аллоҳ таоло бир кофирни қилган садақаси туфайли пайғамбарнинг дуойибадидан сақламоқда. Энди мўъмин садақа қилса нималар бўлиши мумкин?!
   Битта нон бўлсада, ҳар куни садақамиз бўлгани яхши. Бу дунёнинг жуда ўткир тишлари бор. У инсонга ўнгдан ҳам, чапдан ҳам ташланиб туради. Ким ҳар куни нимадир садақа қилса ўзини Аллоҳнинг совути билан ҳимоялаб юрган бўлади.
   Биз фақатгина бизга етган балони кўрамиз. Биздан даф қилинганини кўра олмаймиз. Агар Аллоҳ бизга ғайбни билдирганида тил ифодалай олмайдиган, таъбирнинг тоқати етмайдиган нарсаларни кўрган бўлар эдик!
   Эҳтимол ишхонангизга эрталабки зикрларингиз туфайли соғ-саломат етиб боргандирсиз. Эҳтимол уларни бажармаганингизда сизни қандайдир ҳодиса кутиб турган бўлиши мумкин эди!
   Эҳтимол яхши мансабга бир мискиннинг кўнглини олганингиз сабаб бўлгандир. Хўжайинингиз кўзига Аллоҳ сизни мунаввар кўрсатгандир!
   Эҳтимол университетга қабул қилинишингиз сиз яхшилик қилган ота-онангиз дуолари билан бўлгандир!
  Улар бўлмаганида эҳтимол Аллоҳ сизнинг тилингиз ва қалбингизни боғлаб қўйган бўлармиди?!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
“ДУНЁДА НИМАНИНГ ИЛОЖИ ЙЎҚ?”

Мен яқинда бу гапни бир кишидан эшитдим. Аммо унинг кимлиги ёдимдан кўтарилди: “Айтайлик хасис одам ўзини сахий қилиб кўрсатиши мумкин. Ёвуз кимса меҳрибонлик тўнига ўралиб олишининг ҳам имкони бор. Ҳаромдан ҳазар қилмайдиган одам ҳалолликдан сафсата сотиб, ўзини ҳалол инсон сифатида кўрсатиши мумкин. Ўғри тўғри ролига киришининг ҳам имкони бор. Аммо дунёда бир нарсанинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ – у ҳам бўлса ҳеч ким ўзини зиёлилик куйига солиб, риёкорлик қила олмайди. Сохта зиёли бўлишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ! Шу боис жоҳил, хасис, ўғри, маданитясиз, билимсиз, ҳасадгўй, ичиқора одамлар зиёлини ёмон кўришади”.

Дмитрий Лихачев, академик.

Жалолиддин Сафоев таржимаси

Бизнинг канал ана шундай зиёли инсонларнинг фикр ва мулоҳазаларини бериб борилади, биз билан қолинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар мусулмонлар бўлмаганида...

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳга шукр-ки китобхон миллатга айланаябмиз.

1880 йилда очилган Республика болалар кутубхонсига оилавий ташриф.

Сиз ҳам фарзандларингизга намуна бўлинг!

Социолог, Сухробхўжа Хидиров.

@Tafakkur3
ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР

1. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2. Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим бўлиб қоладилар.
3. У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4. 9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5. У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6. 25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7. 40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8. Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.

Ўзини мусулмонман деган хар бир банда тафаккур қилсин!

@Tafakkur3
Инсон фитратига қараб дунёни тушинади. Кимлар учун дунё имкониятлар макони. Кимдур дунёни айш-у ишратда кўради. Зиёли инсон эса яхшилик қидиради. Зиддиятларнинг асл сабаби эса шунда...

Яхшига яхши, ёмонга ёмондур дунё.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐍Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, болалар илонлардан қўрқмайди

Тадқиқотчилар илонларни болалар хонасига олиб кириб, уларнинг реакциясини кузатишди. Натижа ҳайратланарли: улар илонларни ўйинчоқ сифатида қабул қилган, баъзилари эса ҳатто уларни еб қўйишга уринган.

Бундай тадқиқотлар одамлар ва табиат ўртасидаги табиий инстинктлар ва биологик хусусиятларнинг қандай боғлиқлигини кўрсатади.

Аввал бошиданоқ Аллоҳ табиат ва инсониятни бир-бирини тўлдирувчи ва дўст қилиб яратган, аммо инсоният жоҳилик йўлини тутиб табиат ва набодотни ўзига душман қилди.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
Бирор компанияга ишга кирмоқчи бўлганингизда сиз билан бўладиган суҳбатда энг кўп бериладиган 15 савол ва унга бериладиган 15 жавоб:

Бу саволлар шахснинг маълум бир ишга мос ёки мос эмаслигини аниқлашнинг энг яхши усулидир.

📌 "Нима учун бу компания?"
Сиз компания, унинг қадриятлари, мақсади ва маданияти ҳақида яхшилаб ўрганишингиз керак. Бу компания сизни нима билан ўзига жалб қилгани, унинг ривожига қандай ҳисса қўшишингиз мумкинлигини ва нима учун унинг жамоасига қўшилишни хоҳлаётганингизни айтинг.

📌 "Ўзингиз ҳақингизда сўзлаб беринг"
Резюмеда кўрсатилган маълумотларни такрорлаш шарт эмас. Унга қисқа ва мазмунли жавоб бериш, касбий ютуқлар ва мақсадларни таъкидлаш керак.

📌 "Нима учун сизни ёллашимиз керак?"
Компанияда талаб қилинадиган кучли томонлар, иш тажрибаси ва кўникмаларни таъкидлаб ўтинг. Аввалги иш жойингизда қандай натижаларга эришганингизни ва бу ерда қандай ўзгаришлар қилишингиз, мумкинлигини айтиб ўтинг.

📌 "Бу лавозим ҳақида қандай билдингиз?"
Бир қарашда бу аҳамиятсиз туюлиши мумкин, аммо бу бошқа номзодлар орасида ўзини намоён қилиш имконини беради.

📌 "Сизнинг қандай кучли томонларингиз бор?"
Компаниянгиз учун фойдали бўлиши мумкин бўлган касбий кўникмаларингиз, ютуқларингиз ва шахсий фазилатларингизни таъкидлаш муҳимдир. Таҳлилий қобилиятлар, мулоқотчанлик, қарор қабул қилиш қобилияти ва бошқа асосий сифатларга эътибор беринг.

📌 "Сизнинг қандай заиф томонларингиз бор?"
Одатда, талабгор ўзининг камчиликларини афзаллик сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади, аммо бу ҳар доим ҳам муваффақиятли бўлавермайди. Яхшиси, ҳақиқий заиф томонингизни ошкор қилинг ва уни қандай енгишга ҳаракат қилаётганингизни улашинг.

📌 "Муваффақиятсизлик ҳақида сўзлаб беринг"
Самимий бўлиш муҳим. Муваффақиятсизликка учраган ҳолатни, бундай тажрибадан қандай сабоқ олганингизни ва келажакда сизга қандай фойда келтирганини эсланг. Муваффақиятсизликлар ҳаётнинг бир қисми ва шахсий ва касбий ўсиш учун муҳим тажриба эканлигини таъкидланг.

📌 "Нега ишдан кетишга қарор қилдингиз?"
Аввалги иш жойингиз ёки ҳамкасбларингизга салбий баҳо беришдан қочиш, ишдан бўшатишнинг конструктив жиҳатларига эътибор қаратиш муҳимдир.
Янги компания тақдим этаётган ривожланиш ва касбий ўсиш учун янги имкониятларни эслатиб ўтиш мумкин.

📌 "Аввалги иш берувчи сиз ҳақингизда нима деган бўларди?"
Агар аввалги раҳбарингиз билан муносабатингиз ижобий бўлган бўлса, буни очиқ айтинг. Агар раҳбарият билан муносабатларда қийинчиликларга дуч келсангиз, ушбу тажрибадан олган сабоқларингиз ва бу сизга касбий жиҳатдан яхшироқ бўлишга қандай ёрдам берганини эслатиб ўтишга ҳаракат қилинг.

📌 "10 йилдан кейин ўзингизни қаерда кўрасиз?"
Бир вақтнинг ўзида ҳам реал, ҳам шуҳратпараст бўлиш муҳимдир. Мақсадларингиз, интилишларингиз ва карерангиздаги ривожланишингизни қандай кўраётганингизни айтинг. Ўқиш, ривожланиш ва касбий ўсиш истагингизни эслатиб ўтинг. Тўғри вариант йўқ.

📌 "Стрессни қандай енгасиз?"
Стрессли вазиятларни самарали бошқариш қобилиятини намоён қилиш муҳимдир. Стрессни енгиш стратегиянгизни кўрсатинг, масалан: спорт билан шуғулланиш, медитация билан шуғулланиш ва вақтни режалаштириш.

📌 "Сиз оила қурмоқчимисиз ёки фарзанд кўрмоқчимисиз?"
Тўғрисини айтиш мумкин, лекин бу савол сизга ёқмаса, балки мавзуни ўзгартириш керакдир. Агар бу ёрдам бермаса, бу масалани муҳокама қилиш ноқулайлигини айтинг.

📌 "Сиз қандай раҳбарсиз?"
Истаган одам раҳбар бўлиши мумкин, аммо лидер бўлиш ҳамманинг хам қўлидан келавермайди. Сиз раҳбар бўлган вақтингизда жамоангизни қандай самарали бошқарган лойиҳангизни эсланг. Ўшанда, ҳамкасбларингизни қандай рағбатлантирган эдингиз? Мотиватсиянинг қайси усуллари энг самарали бўлиб чиққан эди?

📌 "Сизни нима руҳлантиради?"
Ўз мақсадларингизни амалга ошириш учун сизни нима илҳомлантириши, рағбатлантириши ҳақида сўзлаб беринг. Бу ўз-ўзини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш, эътироф этиш ёки шунчаки дунёни ва ўзингизни яхшироқ қилиш истаги бўлиши мумкин.

📌 "Янги ишда дастлабки 100 кунда нима қилган бўлардингиз?"
Суҳбатга тайёргарлик кўришда аниқ режа тузинг ва албатта ўрганиш ва мослашишга вақт ажратинг.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
2024/12/02 04:12:31
Back to Top
HTML Embed Code: