tgoop.com/Tafakkur3/10292
Last Update:
Бирор компанияга ишга кирмоқчи бўлганингизда сиз билан бўладиган суҳбатда энг кўп бериладиган 15 савол ва унга бериладиган 15 жавоб:
Бу саволлар шахснинг маълум бир ишга мос ёки мос эмаслигини аниқлашнинг энг яхши усулидир.
📌 "Нима учун бу компания?"
Сиз компания, унинг қадриятлари, мақсади ва маданияти ҳақида яхшилаб ўрганишингиз керак. Бу компания сизни нима билан ўзига жалб қилгани, унинг ривожига қандай ҳисса қўшишингиз мумкинлигини ва нима учун унинг жамоасига қўшилишни хоҳлаётганингизни айтинг.
📌 "Ўзингиз ҳақингизда сўзлаб беринг"
Резюмеда кўрсатилган маълумотларни такрорлаш шарт эмас. Унга қисқа ва мазмунли жавоб бериш, касбий ютуқлар ва мақсадларни таъкидлаш керак.
📌 "Нима учун сизни ёллашимиз керак?"
Компанияда талаб қилинадиган кучли томонлар, иш тажрибаси ва кўникмаларни таъкидлаб ўтинг. Аввалги иш жойингизда қандай натижаларга эришганингизни ва бу ерда қандай ўзгаришлар қилишингиз, мумкинлигини айтиб ўтинг.
📌 "Бу лавозим ҳақида қандай билдингиз?"
Бир қарашда бу аҳамиятсиз туюлиши мумкин, аммо бу бошқа номзодлар орасида ўзини намоён қилиш имконини беради.
📌 "Сизнинг қандай кучли томонларингиз бор?"
Компаниянгиз учун фойдали бўлиши мумкин бўлган касбий кўникмаларингиз, ютуқларингиз ва шахсий фазилатларингизни таъкидлаш муҳимдир. Таҳлилий қобилиятлар, мулоқотчанлик, қарор қабул қилиш қобилияти ва бошқа асосий сифатларга эътибор беринг.
📌 "Сизнинг қандай заиф томонларингиз бор?"
Одатда, талабгор ўзининг камчиликларини афзаллик сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади, аммо бу ҳар доим ҳам муваффақиятли бўлавермайди. Яхшиси, ҳақиқий заиф томонингизни ошкор қилинг ва уни қандай енгишга ҳаракат қилаётганингизни улашинг.
📌 "Муваффақиятсизлик ҳақида сўзлаб беринг"
Самимий бўлиш муҳим. Муваффақиятсизликка учраган ҳолатни, бундай тажрибадан қандай сабоқ олганингизни ва келажакда сизга қандай фойда келтирганини эсланг. Муваффақиятсизликлар ҳаётнинг бир қисми ва шахсий ва касбий ўсиш учун муҳим тажриба эканлигини таъкидланг.
📌 "Нега ишдан кетишга қарор қилдингиз?"
Аввалги иш жойингиз ёки ҳамкасбларингизга салбий баҳо беришдан қочиш, ишдан бўшатишнинг конструктив жиҳатларига эътибор қаратиш муҳимдир.
Янги компания тақдим этаётган ривожланиш ва касбий ўсиш учун янги имкониятларни эслатиб ўтиш мумкин.
📌 "Аввалги иш берувчи сиз ҳақингизда нима деган бўларди?"
Агар аввалги раҳбарингиз билан муносабатингиз ижобий бўлган бўлса, буни очиқ айтинг. Агар раҳбарият билан муносабатларда қийинчиликларга дуч келсангиз, ушбу тажрибадан олган сабоқларингиз ва бу сизга касбий жиҳатдан яхшироқ бўлишга қандай ёрдам берганини эслатиб ўтишга ҳаракат қилинг.
📌 "10 йилдан кейин ўзингизни қаерда кўрасиз?"
Бир вақтнинг ўзида ҳам реал, ҳам шуҳратпараст бўлиш муҳимдир. Мақсадларингиз, интилишларингиз ва карерангиздаги ривожланишингизни қандай кўраётганингизни айтинг. Ўқиш, ривожланиш ва касбий ўсиш истагингизни эслатиб ўтинг. Тўғри вариант йўқ.
📌 "Стрессни қандай енгасиз?"
Стрессли вазиятларни самарали бошқариш қобилиятини намоён қилиш муҳимдир. Стрессни енгиш стратегиянгизни кўрсатинг, масалан: спорт билан шуғулланиш, медитация билан шуғулланиш ва вақтни режалаштириш.
📌 "Сиз оила қурмоқчимисиз ёки фарзанд кўрмоқчимисиз?"
Тўғрисини айтиш мумкин, лекин бу савол сизга ёқмаса, балки мавзуни ўзгартириш керакдир. Агар бу ёрдам бермаса, бу масалани муҳокама қилиш ноқулайлигини айтинг.
📌 "Сиз қандай раҳбарсиз?"
Истаган одам раҳбар бўлиши мумкин, аммо лидер бўлиш ҳамманинг хам қўлидан келавермайди. Сиз раҳбар бўлган вақтингизда жамоангизни қандай самарали бошқарган лойиҳангизни эсланг. Ўшанда, ҳамкасбларингизни қандай рағбатлантирган эдингиз? Мотиватсиянинг қайси усуллари энг самарали бўлиб чиққан эди?
📌 "Сизни нима руҳлантиради?"
Ўз мақсадларингизни амалга ошириш учун сизни нима илҳомлантириши, рағбатлантириши ҳақида сўзлаб беринг. Бу ўз-ўзини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш, эътироф этиш ёки шунчаки дунёни ва ўзингизни яхшироқ қилиш истаги бўлиши мумкин.
📌 "Янги ишда дастлабки 100 кунда нима қилган бўлардингиз?"
Суҳбатга тайёргарлик кўришда аниқ режа тузинг ва албатта ўрганиш ва мослашишга вақт ажратинг.
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
BY Tafakkur egalari
Share with your friend now:
tgoop.com/Tafakkur3/10292