tgoop.com/Tafakkur3/10296
Last Update:
ЯХШИ ОДАМ БЕЛГИЛАРИ
1. Одамлар унга диққат-эътибор ва синчковлик билан разм солишади.
2. Болалар уни яхши кўришади, ёқтиришади.
3. Одамларнинг унга ўхшагиси келади: фикрларига, кийиниши ва ҳатти-ҳаракатларига тақлид қилиб, ундан нусха кўчиришга ҳаракат қилишади.
4. Нотаниш одамлар ҳам унга ўз дардларини достон қилиб, кўнгилларини очишади.
5. Бирор бир хонага кириши билан шу жойнинг муҳити ва энергияси ўзгаради.
6. Тилидан заҳар томадиган ва ичиқора одамларни ўзининг самимияти ва тўғрилиги билан ғазаблантиради.
7. Одамлар унга ҳасад қилади, аммо у бунинг сабабини билолмай қийналади.
8. Ҳаётда “синган” одамларга қўлидан келгунча яхшилик қилади...
®internet
PS. Бир пайтлар (тахминан 1998- йиллар) бир кўрсатувда бошловчи Жавоҳир Зокиров каминадан орзуси ҳақида сўраганда "яхши инсон бўлмоқ" деб айтганимда таажжубланганди. (Ўша кўрсатувни тасвирга олган таниқли оператор Нозим Толипов шу воқеани кўп эслатиб туради).
Камина эса йиллар ўтиб ҳам шу орзудан кечганимиз йўқ...
Б.Бобомурод
@Tafakkur3
BY Tafakkur egalari
Share with your friend now:
tgoop.com/Tafakkur3/10296