Telegram Web
Ётоқхонадаги сир...

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
– Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет:

– Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим.

Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин аслида.Мен бу гапларимни дугонамга ва умр йўлдошига ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан.
... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.У менга деди:

– Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган КИЧКИНА САНДИҚЧА қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 1000, 5000, 10 000 сўм солиш эди. Ҳуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМЪА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди:

– Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек,  " Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз... " Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин АЛЛОҲ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍61🔥64🤩4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur_qiling

Соҳта муҳтожлар

Бугун жамиятимизда “соҳта муҳтожлар” кўпайиб бормоқда. Минг афсуски бу ачинарли ҳолат.
Бир оз ўйлаб кўриб тафаккур қилинг.
Соҳта муҳтожларга айланиб қолманг!!!

@Tafakkur3
👍11🤔41🔥1
#iqtibos

Bu dunyo kurash maydonidir. Bu maydonning quroli sog‘lom jism-u tan, o‘tkir aql va yaxshi axloqdir.


Abdurauf Fitrat✍️

@tafakkur3
👍26💯73🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴Журналистлар уюшмаси раиси “маънавий экспертиза”ни тўлиқ қўллаб-қувватлади

✔️Маънавий экспертиза ижод эркинлигини тўсмайдими?

✔️Ваҳшийлик ва порнографияни чеклаш ва жазолашга мавжуд қонунлар етарли эмасми?

Эндиликда Ўзбекистонда медиамаҳсулотлар ахлоқсизликни тарғиб қилмаслиги учун "маънавий экспертиза"дан ўтказилади. Бу ҳақда Маънавият ва маърифат маркази директори Отабек Ҳасанов эълон қилди.

Унга кўра, бунга Республика Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий медиа бирлашмасининг биргаликдаги қарори билан келишилган. 

Uzdiplomat.uz мухбири "Маънавий экспертиза" дан ўтказиш борасидаги қарорга Журналистлар уюшмаси раиси в.в.б Холмурод Салимовнинг муносабати билан қизиқди.

@Tafakkur3
👍16🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#millat_bayrog'i🇺🇿

Zamonlar o'zgaradi, insonlar o'zgaradi, dunyo o'zgaradi. Lekin, barcha davrlarda biz o'zbekistonlik bo'lib qolaveramiz!

@Tafakkur3
👍38🔥116🤡1
3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ

Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта  қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно" (Имом Термизий ривояти).

Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та  ҳаж савоби ваъда  қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍36🙏4🔥3
Forwarded from Shaxlo_Axrorova (Шахло Ахророва)
Маънавий экспертиза керакми.docx
18.5 KB
Маънавий экспертиза керакми ўзи? Бу ҳақда юқоридаги мақолада берилган фикрларни тақдим этаман: 👆
https://www.tgoop.com/Shaxlo_Axrorova
👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшниларимиздан ўзига хос табрик!

Қозоқ бовурларимиз ўз юртларида ижтимоий тажриба ўтказиб кўришибди. Тажрибага кўра Ўзбекистон байроғи ердан тушиб қолган бўлади, уни ўтиб-қайтаётган инсонлар байроқни ҳурмат билан ердан олгани ва баландроқ жойга илиб қўйишга ҳаракат қилишганини кўришингиз мумкин. Шунингдек байроққа қилинган ҳурмат учун ташкилотчилар жойнамоз совға қилишибди. Ролик муаллифлари байроғимиз қабул қилинган кун шарифига мана шундай ўзга хос илиқ табриклар йўлламоқда.

Унутмайлик, бир бўлсак Марказий Осиёмиз, бирлашсак Туркистон. Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍6613🤩5🔥4
Темирнинг қиймати!

Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолда унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади.

Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади.

Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади.

П.С.: Жамиятда ҳам худди шундай. Мактабларимизда таълим ва тарбия олаётган ҳар бир болани илмли, ҳунарли, бирор бир касбнинг эгаси, етук мутахассис, бир сўз билан айтганда шахс даражасига етказсак у иш қидириб дунёда дарбадар кезиб юрган оддий ишсиз эмас, миллионлаб даромад кўрадиган, ўзига тўқ, ватанпарвар ва мағрур, ўз миллатига нафи тегадиган, мамлакатни бой, фаровон қиладиган инсонга айлантиришимиз мумкин.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍614🔥3👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur_qiling

#kino_tavsiya

Qarang ustoz, toʻrtta satrda olam-olam maʼno. Lekin buni har kim ham tushunavermas ekan...

🎬 "Maktab hayotim" filmidan parcha

@Tafakkur3
🔥11👍81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат табрик!

Бугун 14-ноябрь - "Халқаро Социологлар куни".

Ушбу сана билан барча Устозларни, социолог ҳамкасбларни, самимий табриклаймиз.

Халқаро Социологлар куни муносабати билан Ўзбекистонда социология фанининг асосчиларидан бири, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси "Бошқарув социологияси ва психологияси" кафедраси мудири, Социология фанлари доктори, профессор, устозимиз Бекмуродов Мансур Бобомуродович табрик йўлладилар.

Социологларнинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақида билишни истаганлар эшитиб, тафаккур қилсинлар!

@Tafakkur3
👍86👏5🔥1🥰1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#millatim_faxrim

🇺🇿MILLAT BAYROG‘I

18-noyabr  - O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun munosabati bilan Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi, O‘zbekiston Mahallalari uyushmasi, Yoshlar ishlari agentligi, Mudofaa Vazirligi hamda Milliy Gvardiya hamkorligida o‘ziga hos loyiha amalga oshirilyapti. 

📌Rekord darajadagi 100 metrlik Davlat bayrog‘i Xorazmdan Toshkent tomon yo‘lga chiqdi.

Mazkur Bayroq 18-noyabr kuni poytaxtimizga yetib keladi.

@Tafakkur3
👍9🔥7😁1
Forwarded from Suxrob Xidirov
​​ЎҚУВЧИ ПАСПОРТИ

Кузатувим: Кутубхоналарда соат 16:00 ларга қадар асосан катта ёшли ўқувчиларни учратаман. Соат 16:00 дан кейин эса аста секин боғча ва мактабдан қайтган болаларини олиб келган ота оналар ва чуғурчуқ болаларни кўриш мумкин.

Болалар ва катталар бўлими кутубхона биносининг алоҳида қанотларида жойлашган. Болалар бўлимида ерда ўтириб, ёки бемалол диван ёки кресло каби ўтирғичларга суяниб ҳали кичик  фарзандларига китоб ўқиб бераётган ота оналарни бу ерда кўп кузатдим.

Ўзбекистонда кўп китобхонага бормаганим боис бизда ҳам бундай одат шаклланганми ёки йўқми, билмайман. Бошқа кузатган мамлакатим Туркия аҳолисини ҳам кўп ўқийдиган миллат дейиш мумкин. Аммо у ерда ҳам фарзандлари билан китоб ўқиётган ота оналарни, тўғриси, учратмаганман.
Шунга кўра немисларни китоб ўқишни яхши кўрадиган миллат дея оламан.

Ўғлим биринчи синфнинг иккинчи ярмидаёқ матнларни шариллатиб ўқирди. Бунинг сабаби: китоб ўқишга бўлган талаб эди. Унинг синф хонаси 2 та хонадан иборат. Бири дарс қилиш учун парталар қўйилган хона ва ёнида яна бир хона. Иккинчи хонада китоб жавонлари ва маxсус юмшоқ тўшалма солинган. Дарсини тезда битирган болалар ваёки китоб ўқиш соатларида болалар мана шу хонага кириб китоб ўқишади.

1 синфнинг иккинчи ярмидан бошлаб болаларга Lesepass – Ўқувчи паспорти бера бошлашди. Бу “ҳужжат” китоб ўқиш прогрессини кузатиш ва болани китоб ўқишга рағбатлантириш учун берилади. Паспортда кўриб турганингиздек турли талаблар бор(илова расмда).

Масалан: Чўнтак чироғи билан ўзинг ясаган юмшоқ кулбачада қўрқинчли китоб ўқи – болалар уйда ёстиғу чоршаблардан кулбача қуришни яхши кўришади. Ва бу бола учун айри бир завқ. Қай биримиз чоршаблару кўрпачалардан кулбача қуриб унда турли орзулар қилиб, янги оламлар кашф қилмаганмиз?..  Қўрқинчли деганда албатта жуда қўрқинчли китоб эмас, балки турли эртаклар ўқиш тавсия қилинган.

Ёки: Иссиқ мазали ичимлик ичиб яхши бир китоб ўқи – ҳаво совиши билан киши бир пиёла иссиқ чой ёки қаҳва ҳамроҳлигида китоб ўқишни ким орзу қилмайди, дейсиз? Ахир, бу кузнинг завқию ва романтикаси-ку. :)

Ёмғирли бир кунда юмшоққина кўрпа тагида китоб ўқи ва шунга ўхшаш мотивациялар.
Бу каби ўқувчи паспорти ҳар мавсумга хос равишда тайёрлаб болаларга берилади. Ҳар бир бажарилган талабга ота ёки она сана ва имзо қўяди. Паспортдаги талаблар тўлгач эса болаларга турли совғалар бор.

Масалан, бу сафарги совға – мактабда ётиб қолиш кечаси. Аммо бунинг учун синфдаги болаларнинг барчаси паспортларидаги талабни бажариб керакли баллни йиғишлари керак.

Ўқитувчи – ўқувчи – ўқувчининг ота онаси – ва бутун синф – бир бирига боғлиқ меҳнат ва бирлик.
Мен катталар позициясидан ёзаяпман, аммо фарзандимда кузатаётганим: бугун менга какао тайёрлаб бер, ойи, мен паспортимда ёзилганларни қилишим керак. Чунки мактабда синфдошларим билан бир кеча қолгим келяпти. Биз мазза қилиб ўйнамоқчимиз – деди ўғлим. Ва кунда ёзилган талабларни қилиш иштиёқида. Ҳар доим ҳам у бундай азм кўрсатмайди, аммо бу сафарги совға уни анча тўлқинлантирган. 

Кўриб турганингиздек бу нафақат китоб ўқишга рағбат, балки шу билан бирга китоб ўқиш жараёнини болага севдириш учун ҳам ҳаракат. Бу шаклда китоб ўқиш – кейинчалик мустақил китоб ўқиш кўникмасини ҳосил қилиб уни ёқимли жараён эканини англашга хизмат қилади. 

Ҳа, айтганча, баъзан синф ва ўқитувчилар биргаликда кутубхонада ҳам ётиб қолиш кечалари уюштиришади. Аммо бу ҳақда кейинги сафар айтиб бераман.
Саломатлик тилаги ила.

Madina Zarif

Синглимизнинг фикрлари мутасаддиларимизга етиб бориб тафаккур қилишларига умид қиламиз.

@Tafakkur3
👍24🔥31
#iqtibos

O’zinga ham havasing kelib tursin,
Chunki senga ko’pchilikning havasi keladi!

@Tafakkur3
👍4814👎1🔥1😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркин қуш 2 ёхуд эркаклар уйғонинглар!

Ота ва оналар кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
😢19👍7💯4🔥2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#millatim_faxrim

🇺🇿МИЛЛАТ БАЙРОҒИ

18 ноябрь  - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа Вазирлиги ҳамда Миллий Гвардия ҳамкорлигида ўзига хос лойиҳа амалга ошириляпти. 

Рекорд даражадаги 100 метрлик Давлат байроғи Хоразмдан Тошкент томон йўлга чиқиб кеча Бухоро шаҳридан ўтган. Маълумотларга кўра, бугун Самарқанд шаҳри Регистон майдонига 14:00 да ташриф буюради. Шундан сўнг Жиззах шаҳрида меҳмон бўлади.

Мазкур байроқ 18 ноябрь куни пойтахтимизга етиб келади.

@Tafakkur3
👍21👏3😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сиёсат

Актёр Силвестр Сталлоне Доналд Трампни иккинчи Жорж Вашингтон деб атади:

"Биз чинакам афсонавий қаҳрамон олдида турибмиз... Дунёда ҳеч ким у қилган ишни қила олмас эди, шунинг учун мен ҳайратдаман".

P.S.: Ким айтди америкада раҳбарларга пахта қўйиш йўқ деб. Асли пахтани ватани Америка бўлади мен сизга айтсам.

Тафаккур қилаверсизларда. 😉😁

@Tafakkur3
😁35🔥41👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xorazmning Ichan qal’asi Buxoroning Arki uzra mag’rur hilpiragan bayrog‘imiz Samarqandning Registoniga ulug‘vorlik bilan yetib keldi.

Bayrog‘imizda o‘tmishimiz qudrati, bugunimiz sharafi, ertamiz umidi bor!

U doim Vatan uzra baland hilpirayversin!

Vatan bayrog'i ertaga Jizzax shahrida mehmon bo'ladi.

Mazkur bayroq 18 noyabr kuni poytaxtimizga yetib keladi.

@Tafakkur3
👍22🔥43🥰1😁1
Шахматни ҳинд браҳмани ихтиро қилган. Бир куни рожа ундан ўз ихтироси учун мукофот сифатида нима олишни хоҳлаётганини сўраганида, браҳман ундан шахмат тахтасининг биринчи катаги учун бир дона, иккинчи катаги учун икки дона, учинчи катаги учун тўртта ва ҳоказо дон тўлашини сўрайди.

Математикани тушунмайдиган ҳукмдор тезда рози бўлди, ҳатто ихтирога бундай паст баҳо беришдан бироз хафа бўлиб, хазиначига ҳисоблаб чиқишни ва ихтирочига керакли миқдордаги донни беришни буюрди.

Бироқ, маълум бўлишича, буни тўлашнинг иложи йўқ экан, чунки дон миқдори бутун инсоният тарихида йиғилган буғдой ҳосилидан ошиб кетди.

Бутун тахтада 2 нинг 64-даражаси сонича, яъни 18.446.744.073.709.551.616 дон бўлади. Унинг умумий оғирлиги 461 168 602 000 тоннани ташкил қилади. Бундай миқдордаги донни жойлаштириш учун сизга 10х10х15 км ҳажмдаги омбор керак бўлади.

Хулоса шуки, математикани билган ҳеч қачон кам бўлмайди!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍50💯52🔥2
Миллий фаҳримиз!

Ўзбекистондаги дунёни лол қолдирган ва гўзаллиги ва улуғворлиги туфайли бутун жаҳондан миллионлаб туристларни ўзига жалб қилаётган 10 та минорани биласизми?

Мамлакатимизда баландлиги 20 метрдан ортиқ бўлган 10 та минора мавжуд, булар тарихимиз ва маданиятимизнинг улуғвор рамзларидир.

Минораларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши:
Хивада 6 та;
Бухорода 2 та;
Андижон ва Сурхондарёда биттадан минора жойлашган.

Бу минораларнинг ҳар бири шунчаки меъморий иншоот эмас, балки бугунги кунда ҳам бизни илҳомлантириб келаётган маданий меросимиздир.

Келаётган дам олиш кунида ҳеч бўлмаганда, улардан биттасини зиёрат қилинг ва фаҳр ҳиссини туйинг!

Манба: http://www.tgoop.com/bukhtourism

Профессор, О. Асатанақулов.

@Tafakkur3
👍14🔥102👏1
2025/07/13 09:23:26
Back to Top
HTML Embed Code: