Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#iqtibos

Mehnatsiz muvaffaqiyatga intilish, bu — o‘zingiz urug‘ ekmagan yerdan hosil olishni istash bilan barobar.

✍🏻 Devid Blay

@Tafakkur3
👍21🔥6
Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
Тарихга, ортга қарайсиз-да, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.
"Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.

• Бугун бошланг!
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!

Ертага кеч бўлиши мумкин.

Пауло Коело

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍31🔥7
Ayni zamonda, Hazrat Alining quyidagi ajoyib so'zlarini eslash foydalidir: "Farzandlaringizni o'z zamoningizga qarab emas, balki ular tug'ilgan zamon sharoitiga qarab tarbiyalang.."


P/s. Bollarimizni tarbiyasi bilan shugʻullanmasak boshqalar shugʻullanadi va “Nuroniylar uyini” toʻlishiga olib keladi. Tafakkur qiling. Tafakkur qilmasangiz tafakkur qilishadi.

«Bolalarimiz bilan tortishmaylik» kitobidan

@Tafakkur3
👍216
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#millat_bayrog’i

O‘zbekiston Respublikasi davlat bayrog‘i qabul qilinganiga 33 yil bo‘ldi

Ijtimoiy rolik Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Ijtimoiy tadqiqotlar instituti tomonidan tayyorlangan
.

@Tafakkur3
🥰15👍6🔥3
Қўшнилик бурчлари:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш.

Қўшнилар тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍31🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Йиқилиб тушиб бир жойи лат еган болани фақат бизда калтаклашади 🤣

Аёлларимизга юбориб қўямиз, эшитса тафаккур қилиб қолар. 😁

@Tafakkur3
😁18👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур_қилинг

Жарроҳлик қилишимга рухсат беришадими?

Бу интервю 4 йил олдин олинган экан. Лекин мавзулар ҳали хам ўша ўша. Ҳали хамон долзарб.
Манавиятимизни сизу-биз ҳаммамиз ўйлашимиз керак. Янада чуқурроқ тафаккур қилиб кўринг, биздан кейинги фарзандларимизга, авлодларимизга нималарни қолдираябмиз?
Қайси қадриятни?
Қандай тарбияни?
Ёки қайси маьнавиятни?
Қайси маьрифат мерос бўлиб қолади?


@Tafakkur3
👏26👍23😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BAYROQ UCHUN!

Ko'ring va tafakkur qiling!

@Tafakkur3
👍383👎2🔥2😁2💔2
☝️Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?

Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.

Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.

Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.

Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.

@Tafakkur3
👍318🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bugun Davlatimiz bayrog‘i qabul qilinganligining 33 yillik bayrami! 🇺🇿

Barchaga bayram muborak bo‘lsin!

Najmiddin Kubro qo‘lidan tushmagan, Amir Temur, Jaloliddin Manguberdi kabi mard, jasur ajdodlarimizga sharaf-shon olib kelgan bayrog‘imiz boshimiz uzra doim tinchlik, baxt, g‘urur ramzi bo‘lib hilpirab tursin! 🇺🇿

@Tafakkur3
👍183😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ватанимиз байроғининг туғилган куни. У 33 ёшга кирди.

Барча давлат ва нодавлат муассасалар, ёш-у қари мамалакатимиз фаоллари, бугунги фаҳр ва гурур байрамига бефарқ бўлмаганлар, ўз контентларини ишлаб ижтимоий тармоқларга жойлашмоқда.

Сиз-чи, сиз байрамга қандай туҳфа тайёрладингиз?

Тафаккур қилгувчилар қаторида бўлинг!

@Tafakkur3
15🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#millat_bayrog’i

Bayroqning qadrini Kubrodan so’rang!🇺🇿

@Tafakkur3
👍164👎1🔥1
СОХТА АМАЛЛАР

• Раҳбарлар, амалдорлар, бойлар қаршисида етти букилиб эҳтиром қиламиз;
• Лекин подшохларнинг Роббиси Аллоҳнинг ҳузурида, товуқ дон чўқигандек сажда қиламиз.

• Хорижга бориб, етти ёд бегона, ғайридин чол ёки кампирни кетини тозалаймиз;
• Лекин отамиз ва онамизга пайпоқ ҳам олиб бермаймиз.

• Артистни, футболчини кўрсак "думимизни ликиллатиб" ишини (бепул) битириб берамиз;
• Фақир қўшнимиз, қариндошимиз бўлган отахонни кўча бошигача элтиб қўйишга малолланамиз.

• Тазийқни, вақтни, ишни бахона қилиб масжид остонасини ҳатлаб ўтмаймиз;
• Ишимиз тушиб турадиган кишининг отаси-онаси ўлса, биринчи сафда намоз ўқиймиз.

• Ҳафталаб, ойлаб Бамдод намозига турмаймиз;
• Лекин қудамиз, нозик танишимиз наҳорга ошга айтган бўлса ухламасдан бўлса ҳам борамиз.

• Эҳтиёжманд эшик қоқса, дардимизни дастурхон қилиб, тақиллатгани учун афсуслантириб кузатамиз;
• Лекин тўйларимиз, ўтиришларимиз учун миллионлаб сочиб ташлаймиз.

• Соатлаб фейсбукда, телевизор, компютер қаршисида ётамиз.
• Лекин Тафсирлар, "Кифоя" ёки бирор китобни тўлиқ ўқимаганмиз.

• Мусулмон диёрлардаги муслим ва муслималарга ҳаёлан ёрдам кўрсатиб, тилда қаҳрамонликлар қиламиз;
• Ватандошимиз, ҳамюртимиз, қўшнимиз очликдан, дорисизликдан ўлиб кетса ҳам бепарво кузатамиз.

• Дўзахдан қўрқишимизни, ундан паноҳ беришини сўраймиз;
• Лекин етим ҳаққини хотиржам ҳазм қилиб ташлаймиз.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍28😢114
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт фалсафасини англаган гўрковдан маслаҳат...

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🔥32👍184👏1😢1
"Титаник" кемаси чўккан вақтда, биринчи даража (класс) даги йўловчилари орасида қутқарилганларнинг деярли 100%и аёллар ва болалар эди.

Иккинчи даража йўловчилари орасида омон қолганлар аёллар ва болаларнинг фоизи 80% га етади.

Аммо учинчи даражада эса, фақат эркакларгина қутилиб қоладилар , яъни энг кучлилари. Улар аёллар ва болаларни четга суриб, итариб, қутқарув қайиқларини эгаллашади. Лекин Жеймс Камероннинг "Титаник" фильмида биз нимани кўрамиз? Ҳаммаси тескари кўрсатилган ! Фильмда айнан бой йўловчилар қутқарув қайиқларига йўл олиш учун аёллар ва болаларни қаттиқроқ четга сураётгани кўрасиз. Агар Камерон воқеаларни ҳақиқатда бўлганидек тасвирлаганида эди , томошабин режиссёрга ишонмаган бўларди: "камбағаллар – ёмон эмас, яхши ва ғамхўр, бойлар эса – ёмон, очкўз ва тажовузкор" деган формула қон-қонимизга жуда ҳам сингиб кетган.

Бу орада этологлар –яъни ҳайвонларнинг инстинктив хулқ-атворини ўрганиш бўйича мутахассислар – таъкидлашади: ҳақиқий тубанлар, яъни ҳаётнинг қуйи қатламларидаги ижтимоий поғоналарда турган энг қуйи табақалар – шахс сифатида ҳақиқий жохил ярамасларнинг ўзидир. Улар – жамиятнинг энг ёмонларидир. Агар зоологлар турли найранглар билан кечаги қуйи табақани юқори мақомга кўтариб, етакчи қилсалар, бутун тоифа қонга беланади. Кечаги маргиналдан кўра шафқатсиз раҳбарни тасаввур қилиш қийин – ҳайвонлар дунёсида ҳам, инсонлар дунёсида ҳам айнан шундай бўлади."

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
💯18👍7🤔3👎21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

Тан олиш керак, бу йил Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирлар жуда гўзал, тизимли ва ўзгача шукуҳда ташкил этилди.

Интернетнинг бошқа миллатлар сегментида ҳам тайёрланган контентлар ҳайрат ва ҳавас билан таърифланмоқда. Бу каби миллатни бирлаштирадиган, халқимизнинг ғурури ва ифтихор туйғуларини уйғотадиган, бу каби амалий тадбирлар кўпроқ ташкил этилиши керак.

Марҳамат, Республика Маънавият маркази томонидан Байроғимизнинг 33 йиллигига атаб ташкил этилган тадбирларнинг ҳисобот ролигини кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍16🔥9👏52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзида одамларнинг бизга яхшилик қилмоқчи бўлганлигини тушунмасдан озор берамиз. Кейин эса...

Тафаккур қилиб кўриш учун доим вақт етарли бўлади.

@Tafakkur3
🔥15👍14😭61
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркиялик Селжук Байрактар янги фазовий лойиҳасини “Фарғоний” деб номлабди, асл Ўзбекистонлик бўлган фазо ва само илмлари олими Фарғонийга ҳурматим учун шундай номладик, демоқда. Европада Алфраганус деб танийдилар Фарғонийни, деб давом этмоқда.

Мухбир: Сизни Туркияни Айлон Маски дейишади, деганига Селжук Байрактар: …Туркияни Фарғонийси бўлишни орзу қиламан, деб жавоб бермоқда.

Нақадар катта фарқ : баъзилар соқол, рўмол, котта боллани мошинаси, тўйлар, ош турлари каби маиший билан овора бўлиб юрган бир даврда, Туркиялик замондошимиз ал Фарғоний бўлишни, Бухорий бўлишни, Ибн Сино бўлишни, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Имом Термизий… каби буюк аждодларимиздек бўлишни орзу қилмоқда… Олдингдан оққан сувни қадри йўқ. Мактаб тизимига қилган хиёнатимиз ва ҳали ҳам буни тўлиқ англаб етмаганимиз, чорлар кўрмаётганимиз сабаб аҳволимизга ҳали кўп маймунлар йиғлашидан қўрқаман.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍43😢15🔥32💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#millat_faxri

Abu-Dabi shahrida bo’lib o’tkan musobaqadagi yosh sportchilarimizdan yangi natijalar🇺🇿
Otasiga bo’lgan mehri, hurmati….

Barakalla bolakay!

@Tafakkur3
31👍27😢7👏4😍2
Кўпкарига 1 млн АҚШ долларидан зиёд ютуқлар қўйилгани айтилмоқда. Бундан юз йил аввал ҳам бойлар пулни мана шунақа кераксиз нарсаларга сарфлаб, "бу бир носни кафидай кайф" деб юришган эди. Жадидлар таълим учун ҳар қанча ёрдам сўрамасин, деярли ҳеч бири ҳаракат қилмаган.

Озгинадан кейин большевиклар келиб, ҳамма бойларнинг қўлидан бор-будини тортиб олди. Камига баъзиларини сургун қилди.

Бугунги бойларимиз ҳам кўзини очиб, таълим ривожи учун шахсий фуқаролик фаоллигини кўрсатмас экан, яқин келажакда бор-будини тортиб олишга бир тарафдан руслар, бир тарафдан хитойлар тайёр туришибди...

Манба: adolat_kuychisi

Тафаккур қилмаяпмиз!

@Tafakkur3
😢41👍29💯17🌚1
2025/07/13 02:03:01
Back to Top
HTML Embed Code: