Telegram Web
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси вакилларининг Эронда хизмат сафари давом этмоқда

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари ва 30 га яқин Ўзбекистон компания вакилларидан иборат делегация Эрон-Ўзбекистон бизнес форум ва "Pharmex" халқаро кўргазмасида иштирок этди.

❗️ "Pharmex" халқаро кўргазмаси — фармацевтика, био-ўсимликлар, тиббий воситалар ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги энг янги инновациялар, маҳсулотлар ва хизматларни намойиш этади. Шу билан бирга, муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилиш учун қулай майдон. Кўргазмада дунё миқёсидаги фармацевтика компаниялари, тадқиқот марказлари ва инновацион стартаплар иштирок этади. Делегация ушбу тадбирда иштирок этиб, самарали алоқалар ўрнатиш, янги технологиялар ва маҳсулотларни тадқиқ қилиш имкониятига эга бўлмокда.


Сафарнинг иккинчи куни делегация вакиллари "Shahid Beheshti" номидаги Университетига бориб, у ерда доривор ўсимликлардан турли хил лаборатория усулларида асосий таъсир қилувчи моддалар ажратиб олиниши билан танишди ҳамда келгусида шу соҳада ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.

Сўнгра, Эроннинг йирик "Razak Laboratories Co" ва "Iran Darouk" корхоналарида бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш шароитлари, инновацион ечимлар, янги технологик ёндашувлар билан танишди ва ҳамкорлик қилиш йўллари муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 "Pharm Service" давлат муассасаси дорихоналар учун зарур хизматларни таклиф этади!

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузурида ўз фаолиятини бошлаган "Pharm Service" ДМ Сизга дорихоналарда "Зарур дорихона амалиёти - GPP" стандартларини жорий этишда кўмаклашади:

🟢 Дорихонани дастлабки аудитдан ўтказиш (объектни ўрганиш);
🟢 Аудит асосида сифат тизими учун зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
🟢 Дорихона ходимларини сифат тизими ҳужжатлари бўйича ўқитиш;
🟢 Инспекция жараёнига тўлиқ тайёрлаш;
🟢 Фармацевтика инспекцияси давомида доимий маслаҳат ва қуллаб-қуватлаш;
🟢 Сертификат олгунга қадар юқори малакали мутахассислар назорати остида доимий ҳамкорлик.

❗️ Сиз дорихонангизда сифат тизимини жорий қилишни истайсизми?
Биз билан боғланинг!
Телефон:
+998 94 984-99-33
+998 97 257-33-99

📧 Электрон почта:
[email protected]

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴 "Россия-Ислом дунёси: Қозон Форум -2025" халқаро иқтисодий саммити бўлиб ўтмоқда

📌 Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида жорий йилнинг 13-18 май кунлари "Россия-Ислом дунёси: Қозон Форум -2025" халқаро иқтисодий саммити бўлиб ўтмоқда. Саммитнинг "Russia Halal Expo" кўргазмаси доирасида, “Made in Uzbekistan" стенди остида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Мазкур тадбирда 80 дан ортиқ давлатлардан 11 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқдалар.

❗️ Ўзбекистонда турли соҳада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кўргазмаси учун 169 кв.м. майдон ажратилган бўлиб, унда фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, шунингдек, туризм соҳалари намойиш этилмоқда. Мазкур тадбир 15 йилдан буён ўтказилиб келинади.


Тадбир доираси, мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий, савдо алоқалари кўламини янада кенгайтириш, ҳамкорликни янги соҳаларини ривожлантириш ва истиқболли лойиҳалар устида биргаликда ишлаш бўйича музокаралар ўтказилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏1
🔴 “Turk Ilac” МЧЖ корхонасига гувоҳнома топширилди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Turk Ilac” МЧЖ корхонасига "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери иштирокчиси гувоҳномасини тақдим қилди.

“Turk Ilac” МЧЖ корхонаси "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида янги лойиҳа доирасида, Инъекциялар (serum) ишлаб чиқариш ва 200 нафардан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирган. Йиллик иш қуввати 80 млн. дона фармацевтик инъекциялар ишлаб чиқариш.

❗️ Маълумот учун: “Turk Ilac” МЧЖ таъсисчиси "Turk Ilac ve Serum Sanayi A.S." компанияси бўлиб, Mehmet Berat Battal томонидан 2010 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи майдони 80 000 кв.м. ҳудудни ташкил қилади.


#Ўзбекистон #Туркия #фармацевтика #кластер #халқаро #ҳамкорлик

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1
2025/07/14 17:03:07
Back to Top
HTML Embed Code: