tgoop.com/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan/2470
Last Update:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БОШ ВАЗИР КИМ?
ФАҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ РЕСПУБЛИКА ҲУКУМАТИМИ?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мактабгача таълим ташкилотларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби бўйича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Негматович Арипов томонидан имзоланган ва қонуний кучга эга бўлган бир нечта ҳукумат қарорлари ҳамда мазкур қарорлар билан тасдиқланган низомлар мавжуд бўлсада, Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Убайдуллаев Мирзохид Муродилович томонидан, «вилоят ички бозорида сарёғ ва гўшт нархи ўсиб кетишининг олдини олиш баҳонаси» билан, вилоят ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича қанақадир «ручной» танлов ўтказилиб, танлов ғолиблари аниқланган ва бу бўйича тегишли қарор қабул қилинган эмиш. Хўш, бу танлов Президент ёки Ҳукуматнинг қайси қарори ёки тегишли тартибда тасдиқланган, қайси бир низоми асосида ўтказилди? Аслида ушбу «ручной» танловни ўтказишдан мақсад нима? Мазкур танловда ғолиб деб топилган «уддабурон-тадбиркорлар» кимлар ўзи аслида?
Мазкур саволларга, тез орада Taftish.uz орқали жавоб топасиз.
Мурожаатлалар учун
👉@Taftishuzmurojaatlar👈
👉 @taftishuz_Fargona