Warning: mkdir(): No space left on device in /var/www/tgoop/post.php on line 37

Warning: file_put_contents(aCache/aDaily/post/a_xaitov/--): Failed to open stream: No such file or directory in /var/www/tgoop/post.php on line 50
Aktam XAITOV | rasmiy kanal@a_xaitov P.15102
A_XAITOV Telegram 15102
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари бир қатор устувор масалаларга тўхталиб ўтди.

Туркий давлатларнинг стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани қабул қилиш таклиф этилди.

Ташкилот доирасида янги иқтисодий имкониятлар маконини яратиш мақсадида тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувларни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

Тошкентда етакчи таҳлил марказларининг анжуманини ўтказиш таклиф қилинди.

Келгуси йил учун иқтисодий форум, савдо ва саноат кўргазмалари, минтақа ва вилоятларнинг ўзаро ташриф режаларини, давлат харидларида иштирок этиш, кооперация ва локализация қўшма дастурини қабул қилиш кераклиги таъкидланди.

Жаҳон молия бозорида капиталга бўлган талаб ва унинг қиймати ортиб бормоқда, ривожланаётган давлатларга узоқ муддатли ва "яшил" кредитлар ажратиш шартлари мураккаблашмоқда. Шу нуқтаи назардан, молиявий инструментларни жорий этиш, Туркий инвестиция фонди фаолиятини фаоллаштириш ва Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга халқаро молия институтлари ва хорижий инвестиция компанияларини жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Туркий инвестиция форумини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди.

Транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш, Ўрта йўлак бўйича транзит тарифларини мақбуллаштириш, чегараларни кесиб ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратиш яна бир устувор масала сифатида белгиланди.

Туркий давлатлар логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси билан ҳамкорликда Халқаро логистика конференциясини ўтказиш долзарблиги қайд этилди.

Келажак иқтисодиётини кенг жорий этиш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида илғор тажриба ва ютуқларни алмашиш, инновациялар, инфратузилма ва илм-фаннинг рақамли тизимларини, йирик маълумотлар марказларини яратишга қаратилган "Рақамли туркий дунё" концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

@a_xaitov

tgoop.com/a_xaitov/15102
Create:
Last Update:

BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15102

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Your posting frequency depends on the topic of your channel. If you have a news channel, it’s OK to publish new content every day (or even every hour). For other industries, stick with 2-3 large posts a week. Today, we will address Telegram channels and how to use them for maximum benefit. 1What is Telegram Channels? Done! Now you’re the proud owner of a Telegram channel. The next step is to set up and customize your channel. Healing through screaming therapy
from us

Telegram Aktam XAITOV | rasmiy kanal
FROM American