tgoop.com/a_xaitov/15122
Last Update:
Давлат байроғини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Барча юртдошларимизни ғуруримиз тимсоли – давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан чин юракдан табриклайман.
Давлатимиз байроғи мамлакатимиз мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолдир. Ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз рамзидир. Байроғимиз халқимиз шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, барчамизга ифтихор бағишлаяпти.
Бугун давлатимиз байроғи бизни "Инсон қадри учун" улуғвор ғоя атрофида бирлаштириб, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, “Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга асосан эндиликда жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, оилавий байрамларда фойдаланилиши мумкин.
Давлат байроғи тўғрисидаги қонунимизга киритилган ушбу янгиликлар юртдошларимиз учун фахр ва ифтихор туйғуларини ифода этиш имкониятини янада кенгайтиради.
@a_xaitov
BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15122