tgoop.com/a_xaitov/15131
Last Update:
☑️ Инвестициявий фаоллик қўллаб-қувватланади
Президентимиз 22 ноябрь куни Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Таъкидланганидек, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар натижасида бу воҳада ҳам кенг имкониятлар очилмоқда. Келгуси йилда Сурхондарёга 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 425 минг аҳолини банд қилиш ва экспортни 320 миллион долларга етказиш режа қилинган.
Масалан, “Айритом” халқаро савдо зонасида бир ойда ўртача 5 миллион долларлик маҳсулот сотилаяпти. Унинг ҳудуди 150 гектарга кенгайтирилса, яна 250 миллион долларлик лойиҳаларга жой бўлади.
Хитойлик инвесторлар Боботоғ ҳудудидаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция киритиб, 2 минг иш ўрни яратишни таклиф қилаяпти. Бунинг натижасида йилига 600 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилади.
Давлатимиз раҳбари ушбу тақдимот билан танишар экан, тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш, конлар негизида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мазкур вазифалар партиямиз мақсад ва ғояларига тўлиқ мос келади. Партиямиз сайловолди дастурида аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш борасида ташаббуслар илгари сурилган.
@a_xaitov
BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15131