tgoop.com/a_xaitov/15135
Last Update:
Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, депутатларимиз партия сайловолди дастури, мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар билдирди.
Энг муҳими Давлат бюджети лойиҳасида бизнинг электорат вакилларимиз бўлган тадбиркорлар учун асосий солиқ ставкаларининг ўзгаришсиз қолиши муҳим аҳамиятлидир. Бу тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш, энг муҳими хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Бюджет лойиҳасининг яна бир муҳим жиҳати — аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилган маблағларнинг сезиларли даражада оширилганидир. Аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида 20 трлн сўм маблағ йўналтирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин.
Биз сайловолди дастуримизда аҳолига уй-жойлар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратган эдик. Лойиҳада 15 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилаётгани айниқса долзарбдир.
Лойиҳада шаҳар ва қишлоқларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида "Ташаббусли бюджет" тизимини такомиллаштириш ва бу лойиҳага 6 трлн маблағ ажратилаётганини айтиб ўтишимиз мумкин.
"2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ЎзЛиДеП уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва ижросини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.
@a_xaitov
BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15135