tgoop.com/a_xaitov/15139
Last Update:
☑️ Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш борасида вазифалар белгилаб берилди.
Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш, экспорт қилиш масаласида ҳали муаммолар борлиги, уни тизимли ташкил қилиш бўйича мутсаддилар олдига топшириқлар белгилаб берилди.
Унга кўра, жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Ҳар бир вилоятда 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди. Шунингдек, экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Мутасаддиларга органик майдонларни 2025 йилда 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш топширилди.
Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.
Яна бир муҳим масала банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборларни тажрибали тадбиркорларга бериш, қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб бериш тизимини иссиқхоналар учун ҳам жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.
@a_xaitov
BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15139