tgoop.com/a_xaitov/15140
Last Update:
Фракциямиз ва партия олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларидаги нутқлари ва ундан келиб чиқиб фракция олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда таъкидланганидек, келгуси 5 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, қулай инвестицион муҳитни яратиш партия ва унинг қуйи палатадаги фракцияси фаолиятининг устувор вазифасига айланади. Шу билан бирга, партия тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш бўйича олиб бораётган ислоҳотларда фаол бўлиб, янги янги ташаббусларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратади.
Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган амалий таклиф ва муҳим ташаббуслар ЎзЛиДеПнинг бошқарувда парламент ва маҳаллий кенгашлар ролини ошириш ҳамда халқнинг чинакам овозига айлантириш йўналишидаги мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилади.
Бундан ташқари партиямиз иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш, аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш, мамлакатимизда “Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Йиғилиш сўнггида давлатимиз раҳбарининг маърузалари асосида ишлаб чиқилган партия “йўл харитаси”ни жойларда тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
@a_xaitov
BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15140