tgoop.com/a_xaitov/15142
Last Update:
☑️ Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехникалар етказиб берилади.
Дала четидан самарали фойдаланиш, томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш борасида чоралар кўрилади.
Давлатимиз раҳбари раислигила шу 28 ноябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда бу ҳақида аниқ топшириқлар берилди.
Хусусан дала четидан унумли фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди, шу билан бирга самарали фойдаланаётган тадбиркорлар ҳам кўпайиб бораётгани эътироф этилди.
Йил якунигача дала четларидаги 650 минг, аҳолига берилган 364 минг гектарни экспортчи-тадбиркорларга бириктириш топширилди.
Эндиликда дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.
Мамлакатимизда чиқадиган минитехника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган ЎзЛиДеП ва Фермерлар кенгаши давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда жойларда ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
@a_xaitov
BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15142