Telegram Web
🐝 Якдил ишонч билан оддий сув ичилса ҳам даволайди.

Хаётий мисол 🪁

🔍 Астма билан хасталанган бир киши дўсти билан сафари давомида бир меҳмонхонада тунаб қолади. Кечқурун астмаси хуруж қилиб, нафаси қисади. Дўсти хонага тоза ҳаво кирсин, деб деразани очмоқчи бўлади.

Чироқ ёқадиган тугмани топа олмай, ним қоронғуда ялтираб турган дераза томон югуради. Уни оча олмайди. Хаста эса хириллашга тушади. Ваҳимага тушган дўсти жон аччиғида қўлига илашган оғир шамдон билан деразани синдиради ва дўстининг олдига югуради.

Хаста одам ҳам дераза очилганидан хурсанд бўлиб, эркин нафас ола бошлайди. Шу билан тинчиб, ухлаб қолишади.

💥Эрталаб туриб қарашса, дераза бутун, хона чеккасидаги тош ойна (кўзгу) синдирилган экан.

🔥Ишонч кучи шунчалик эканки, хатто махсус дорисиз “қўйиб юбормайдиган” астмани ҳам вақтинча бўлса-да, даволай олар экан.

Хулоса ўзингиздан.

☀️ Яқинларга улашинг

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍107😁9🔥42🥰1
Обедга келинглар.

Эркакча услуб. Ўзим тайёрладим.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍181😁41🔥9😱5🙏5🤣2
🏕 Гижжаларни қаерда текширтириш мумкин?

— Гижжа касалликлари даволаш-профилактика муассасаларининг (оилавий поликлиника, шифохоналар) клиник-диагностика лабораторияларида ва Санитария – эпидемиология қўмитасининг бошқарма ва бўлимларининг паразитология лабораторияларида текширтириш мумкин.

🏕Гижжа касалликлари асосан нима сабабдан пайдо бўлиши мумкин?

— Гижжа касалликлари асосан қўлларни яхши ювмаслик, мева-сабзавотларни яхши ювмасдан истеъмол қилиш, сувни қайнатмасдан ичиш, касалланган ҳайвонлар билан яқин мулоқатда бўлиш, зарарланган гўшт ва балиқ маҳсулотларини чала пиширилган ҳолатда истеъмол қилиш натижасида келиб чиқиши мумкин.

🎒 Болада гижжа аниқланса, қандай даволаш керак ва бунга қанча вақт кетади?

— Текширувда аниқланган гижжа турига қараб даволаш турлича бўлади.Таблетка ёки суспензия кўринишидаги гельминтга қарши дори препаратлари (вермокс, гельминтокс, альбендазол, фенасал, декарис, празиквантель ва бошқалар) берилади. Даволаш касалликнинг турига қараб 1 кундан бир неча ойгача (эхинококкоз) давом этиши мумкин. Гельминтоз касаллигининг турига қараб беморлар 1 ой, 3 ой, 6 ой, 1 йил ва 5 йилга диспансер кузатувига олинади. Даволаш билан биргаликда шахсий гигиена кўникмаларини ҳосил қилиб бориш керак.

⚡️Гелмизитни тавсия этаман!

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍25🤔2
Гриппга қарши вакцина мавсуми ҳам секин бошланмоқда. Оилавий эмланишни план қилинглар.

@acramov
👍21🔥9🤔1🤯1
⚡️Туз хақида

Организмда ортиқча туз бўлса, буйраклар уни фильтрлаш учун одатдагидан қаттиқроқ ишлайди. Бундай оғир зўриқиш натижасида буйракларга зарар етади ва даволанмаса, сурункали буйрак касаллигига олиб келиши мумкин.

⚡️Кўп миқдорда туз қон томирлари ва юрак фаолиятига салбий таъсир қилади, шунингдек, қон босимини ошириши мумкин. Қолаверса, истеъмол қилинадиган туз миқдорини назорат қилиш осон эмас, чунки туз – нон, консерва, ярим тайёр маҳсулотлар ва қайлаларда ҳам мавжуд.

3-5 кун давомида туз истеъмол қилишни тўхтатишга ҳаракат қилинг. Бу даврда таъм сезгилари даражаси ижобий томонга ўзгаради.

🪁Шу билан бирга, натрий хлорид, яъни тузни овқатланиш тартибидан тўлиқ чиқариб ташлаш юрак-қон томир, бовул ва асаб тизимларининг бузилиши билан организмга зарар кўрсатади.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍34🤔4👏3
🆘Куз фаслида қайси касалликлар авж олади?

Масалан, куз ойларида иммунитет сусайиши ҳисобига организм нафақат вируслар, ҳатто совуқ ҳарорат таъсирига ҳам етарли даражада қаршилик кўрсата олмаслиги мумкин.

🩺 Ангина, фарингит, тонзиллит, ларингит, трахеит, бронхит, ринит, синусит, отит каби ЛОР касалликлари, ЎРВИ шу тариқа юзага келади. Ўз навбатида, шамоллаш билан бирга, баъзан лаблар атрофида герпес пайдо бўлади.

📌 Салқин ҳаво таъсирида кучаядиган яна бир хасталик циститдир. Чунки қувиқ ва пешоб йўллари инфекцияси айнан кузда авж олади. Хасталик ўз вақтида даволанмаса, пиелонефрит (буйрак яллиғланиши) келиб чиқиши хавфи ошади.

🔬 Сентябрь ойи аллергиядан азият чекувчилар учун — қийин давр. Негаки, ёввойи ўтларнинг гуллаш мавсуми шу ойда авж паллага чиқади.

💊 Шунингдек, мавсум ўзгариши, организмда витаминлар етишмовчилиги, эндокрин бузилишлар, нотўғри овқатланиш ва стресс каби омиллар туфайли ошқозон яраси безовта қилиши эҳтимоли бор.

🔎 Кузнинг совуқ ва нам ҳавоси бўғим касалликлари қўзғалишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

‼️ Албатта, бунинг олдини олса бўлади! Энг самарали чора — иммунитетни мустаҳкамлаш. Жисмоний фаол турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, шифокор тавсияси билан зарур витамин ва микроэлементларни қабул қилиш, соғлом уйқу, режали иш ҳамда дам олиш тартиби ижобий натижалар бериши, шубҳасиз.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍273
🎒Пойафзал сотиб олишда тиббий тавсиялар

🦶Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияланишига олиб келади.


▶️ Пошнасиз, яъни текис тагликли оёқ кийимлардан узоқ вақт фойдаланиш яссиоёқлик, плантар фасциитни келтириб чиқариши мумкин.

👡 Баланд пошнали пойабзал ҳам мақбул танлов эмас. Уни кийгач, тана вазни оёқ юзасига нотекис тақсимланади. Оқибатда оғирлик маркази олдинга силжиб, бундай юк учун мўлжалланмаган метатарсал суяклар ва ўша қисмдаги бўғимлар зарарланади.

🩺 Бу ҳолат майда ёриқлар пайдо бўлиши, бўғимлар яллиғланиши ҳамда нерв томирларининг сиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, яссиоёқлик ва бармоқлар деформацияси шаклланади.

👟 “Вақт ўтгач кенгаяди”, деган фикрда тор пойабзал кийиш ҳам саломатлик учун зиён. Оёқларда қон айланиши бузилади. Тирноқлар ингичка ва мўрт бўлиб тери ичига ўсади. Бу эса замбуруғли касалликлар учун қулай “нишон”. Ўз навбатида, оёқ ичида “ўйнаб қоладиган” кенг пойабзаллар ҳам зарарли.

👞 Сунъий чарм ва матодан ишланган оёқ кийимлар эса намлик ва иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, аллергик реакцияларни пайдо қилиши эҳтимоли катта.

🥾 Қаттиқ тагликка эга пойабзаллар амортизация хусусиятига эга эмас. Оқибатда умуртқа поғонаси зўриқиб, интервертебрал дискларнинг патологияси, радикулит касаллиги ривожланиши хавфи ошади.

🥿 Юпқа тагликли пойабзаллардан узоқ муддат фойдаланиш ҳам оёқлар яссилиги, товонлар ёрилиши, бел чурраси ва артрозга олиб келиши мумкин.

📌 Оёқ кийим тагликлари бирмунча юмшоқ ва эгилувчан бўлгани дуруст. Бу маҳсулот сифатли эканлигини ҳам англатади. Муҳими, оёқни толиқтирмайди ва зўриқтирмайди.

🚫 Эрталаб — янги пойабзал сотиб олиш учун мақбул пайт эмас. Чунки кун давомида ҳаракатлангач, кечга бориб оёқлар бироз шишади. Натижада танланган туфли, ботинка, этик ёки кроссовка оёғингизни сиқиши мумкин.

‼️ Агар боланинг оёқ тузилишида муаммолар (яссиоёқлик, маймоқлик) бўлса, шифокор маслаҳатига кўра махсус ортопедик пойабзаллар ёки тагликлар танланиши мақсадга мувофиқ.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍3810😁2😐1
🆘Россияда 12 ёшли бола энергетик ичиб инсультга учради

Свердловск вилоятида 12 ёшла бола икки банка энергетик ичганидан сўнг кучли бош оғриғи ва танасининг ярми фалаж бўлиб, инсульт хавфи остида шифохонага ётқизилди.

Шифокорларнинг фикрича, бола организми ўсиши туфайли, энергетик ичимлик касаллик катализатори бўлган.

Болажонларни асранг.

@acramov 👈 obuna bo`ling
👍25😱15🤔2🔥1
🔖Гепатитни қаерда юқтириб олиш эхтимоли юқори?

Гепатит Б, С ва ВИЧ инфекциясини юқтириб олиш мумкин бўлган энг хавфли жойлар мавжуд.

1. Косметолог хонаси
2. Тату, Маникюр, Педекюр.

Энг хавфлиси Стамотолог хонасидир. Кўпчилик стамотологлар хар куни дизенфекция ва антисептика амалиётини маромига етказиб қилмайди. Натижада, тишни даволатаман деб тузалмас касаллик юқтириб оласиз.

Эхтиёт бўлинг. Стомотологни яхшилаб текшириб, танланг.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍59😱17💯10👏31😢1
⚡️Кофе семиртиради.

Кофедаги кофеин қон томирларни торайтиради. Углеводлар сўрилишини кучайтиради. Бу ўз- ўзидан организм масса йиғишига сабаб бўлади.

Буйрак усти безларидан ажраладиган кортизолни кучайтиради ва бу иштахани қитиқлайди. Ёғли ва ширин нарсаларни организм ҳохлаб қолади. Озаман деганлар кофе билан хайрлашинг.

Чой ичинг.

👉 @acramov 👈
👍43😱15🤔6
⚡️Фолий кислотаси ёки витамин B9

Қон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, мия фаолиятини яхшилайди, иммун тизими такомилида ўрни бор. Ошқозон шиллиқ қаватларини тиклайди.

Хомиладорлар ва эмизиклилар албатта ичиши керак.

50 та таблеткаси 4000 сўм туради. Тўртта қуртти пулига беради.

👉 @acramov 👈
👍67😁102🔥2🤯2
Уйқусизлик бўлса, ётишдан олдин писта истеъмол қилинг, ухлатадиган доридан кўра яхшироқ таъсир қилади.

Писта инсон танаси учун ниҳоятда фойдали маҳсулотдир. Агар ётишдан олдин истеъмол қилинса, максимал таъсирга эришиш мумкин.

Пистада жуда кўп фойдали элементлар мавжуд - магний, витамин B6, оқсил. Ушбу микроелементлар туфайли улар одамнинг тез ухлаб қолишига ёрдам беради ва энг мураккаб уйқу таблеткаларини осонгина алмаштиради.


@acramov 👈 обуна бўлинг
👍385👏2🤔2
Бош айланиши алоҳида касаллик эмас, балки 80 дан зиёд хасталик аломати бўлиши мумкин

🩺 Аксарият инсонлар бош айланиши фақат қамқонлик, қон босимининг кўтарилиши ёки тушиши туфайли юзага келади, деб ўйлайди. Бироқ бу унчалик тўғри эмас.

🤕 — Бош айланиши чарчоқ ва беҳузурликнинг тўсатдан пайдо бўлувчи аломати бўлиб, инсонга уни ўраб турган олам худди айланаётгандек туюлади

🤮 — Бунда мия билан ички қулоқдаги вестибуляр аппарат орасидаги алоқа бузилади. Оқибатда мия назоратни йўқотиб, танани бошқаролмай қолади. Баъзан бош айланганида қайт қилиш маркази ҳам таъсирланади. Одатда бу узилиш бир неча сонияларга тенг бўлади.

🔬Бош айланиши алоҳида касаллик эмас, балки 80 дан зиёд хасталикнинг аломати бўлиши мумкин. Шу боис унинг сабабини дарҳол аниқлаш, тўғри ва аниқ ташхис қўйиш зарур.

🛏 Агар бош айланиши кутилмаганда фақат бир марта содир бўлса, ноқулайлик ҳиссини енгиш учун бир неча дақиқа ётиб, тинчланиш лозим. Шундан сўнг секин ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш ва сув ичиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, чекиш ва алкоголдан воз кечиш керак.

Агар инсон саломатлигида жиддий муаммо бўлса, бош айланиши бир неча соатдан кейин ёки бир неча кундан сўнг яна қайталаниши мумкин. Бу ҳолат бир дақиқадан кўпроқ давом этса ва мунтазам такрорланса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍31🔥1
🎒Нега хитойликлар ёз кунлари ҳам иссиқ сув ичади?

Иссиқ сув метаболизмни тезлаштиради ва ошқозон ости бези ширасининг ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради. Иссиқ сув умуман олганда бутун танани уйғотади, танадан токсинлар ва зарарли моддаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Бу эса барча орган функцияларининг узоқроқ ишлашига, ёш ва соғлом бўлишга асос бўлади.

Хитойда кўпчилик ўткир респиратор инфекциялар негизида совуқ қотиш ва сувнинг етишмаслиги билан боғлиқ, деб ишонади. Шунинг учун шамоллаш аломатлари кўринганда дарҳол оддий иссиқ сув ичиш орқали касалликни даволай бошлайди.

Сувни илиқ тарзда ичиш ҳақиқатан ҳам нафас олиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади: иситма сабабли организмдан парланиб кетаётган сув ўрни босилади ҳамда балғам тезроқ кўчади. Натижада танадаги сув мувозанати нормал ҳолатга келади.

Иссиқ сувнинг яна бир фойдали хусусияти — у чарчоқ ва стрессдан тезда халос бўлишга кўмак беради. Иссиқ ванна қабул қилиш ташвиш ва уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. Чунки иссиқлик таъсирида қон томирлари кенгаяди, босим бир оз ошади ва мияга кўпроқ кислород етиб боради. Шунингдек, илиқ сув иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради, организмнинг касалликлар ва вирусларга қарши чидамлилигини оширади.

Иссиқ сувни тўғри ичиш қоидалари

Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошланг. Унинг ҳарорати ўртача 40-60 даража иссиқ бўлиши лозим. Агар танангиз тез-тез шишлар пайдо бўлишга мойил бўлса, ундай ҳолда соат 19:00 дан кейин сув ичишни тўхтатинг. Сувнинг асосий миқдорини куннинг биринчи ярмида ичиш керак.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍75🔥9👏4
⚡️ Соғлом семирмоқчиларга кичик тавсия.

Ухлашдан аввал асалли сут ичинг.

Асалли сут тайёрлаш жуда осон.

Сутни иситинг: Бир стакан сутни илиқ ҳолатга келгунига қадар иситинг. Сут қайнаши шарт эмас, фақат илиқ бўлиши керак.
Асал қўшинг: Иситилган сутга 1-1,5 чой қошиқ асал қўшинг. Асални яхши эриб кетиши учун сутни аралаштиринг.

Асалли сутни илиқ ҳолатда ичинг. Бу ичимлик тинчлантирувчи ва соғломдир.
Асалли сутни ухлашдан олдин ичиш тавсия этилади, чунки у тинчлантирувчи таъсирга эга ва яхши уйқуга ёрдам беради. Агар сизда асалга аллергия бўлса, бу ичимликни истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍33👏3
⚡️Бурнингиз битганда уй шароитида қуйидаги усулларни синаб кўришингиз мумкин:

Тузли сув билан чайиш: Бир стакан илиқ сувга ярим чой қошиқ туз қўшиб, бу эритма билан бурнингизни чайинг. Бу усул бурнингизни тозалашга ёрдам беради.

Илиқ буғ: Илиқ сувли идишга бошингизни эгиб, юзингизни сочиқ билан ёпинг ва буғни нафас олинг. Бу бурнингизни очишга ёрдам беради.

Сув истеъмоли: Етарли миқдорда сув ичинг. Бу организмингизни гидратация қилишга ва бурнингизнинг шиллиқ қаватини юмшатишга ёрдам беради.

Илиқ душ: Илиқ душ қабул қилинг. Буғ ва илиқ сув бурнингизни очишга ёрдам беради.

Эфир мойлари: Эвкалипт ёки пудина эфир мойларини сувга қўшиб, буғни нафас олинг. Бу нафас йўлларини очишга ёрдам беради.

Бошни кўтариб ухлаш: Ухлашда бошингизни юқори кўтариб ётинг. Бу бурнингизнинг битишини камайтиришга ёрдам беради.

Агар бу усуллар ёрдам бермаса дорили ёрдамга ўтишингиз мумкин.

@acramov 👈обуна бўлинг
👍50😍2
Тиббий янгиликлар.

⚡️Ген терапиясида катта ютуқ: Яқинда ўтказилган тадқиқотда ген терапияси орқали кўриш қобилиятини 100 марта яхшилашга эришилди. Бу терапия кўриш қобилиятини йўқотадиган нодир ирсий касалликка чалинган одамларга ёрдам берди

⚡️Қизил ва қайта ишланган гўшт истеъмоли ва диабет хавфи: Яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, қизил ва қайта ишланган гўшт истеъмоли 2-тур диабет хавфини оширади. Бу тадқиқот 1.97 миллион одам маълумотларини таҳлил қилди

⚡️Гепатит C касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш: Ўзбекистонда гепатит C касаллигини давлат ҳисобидан тўлиқ даволаш йўлга қўйилди.

⚡️Хитойда янги вирус топилди: Олимлар шарқий Хитойда янги, ҳайвонлардан инсонларга юқадиган вирусни аниқладилар. Бу вирус Лангя генипавирус (Langya henipavirus) деб аталади ва ҳозиргача камида 35 инсонга юққан.

@acramov 👈 обуна бўлинг
🤔11👍8👏2
⚡️Озишга ёрдам берадиган дорилар

Орлистат: Бу дори организмда ёғларнинг сўрилишини камайтиради. У парҳез ва жисмоний машқлар билан биргаликда қўлланилади.

Лираглутид: Бу дори диабетни даволаш учун ишлатилади, лекин у озишга ҳам ёрдам беради. У иштаҳани камайтиради ва қон шакарини назорат қилади.

Фентермин: Бу дори иштаҳани камайтиради ва метаболизмни тезлаштиради. У қисқа муддатли даволаш учун мўлжалланган.

Бупропион-Налтрексон: Бу комбинатсияланган дори иштаҳани камайтиради ва озишга ёрдам беради. У депрессия ва алкоголизмни даволашда ҳам қўлланилади.

Семаглутид: Бу дори диабетни даволаш учун ишлатилади, лекин у озишга ҳам ёрдам беради. У иштаҳани камайтиради ва қон шакарини назорат қилади.

⚡️Шуни унутмангки, ҳар қандай дори-дармонларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Дориларнинг нохуш таъсирлари ва қарши кўрсатмалари бўлиши мумкин. Озиш учун энг самарали йўллардан бири соғлом овқатланиш ва мунтазам жисмоний фаолликдир.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍39👏2
🪁Соғлом семириш учун қуйидаги тавсияларга амал қилишингиз мумкин:

Калорияларни кўпайтириш: Кунлик калория истеъмолини ошириш учун юқори калорияли, лекин соғлом озиқ-овқатларни танланг. Масалан, ёнғоқлар, авокадо, зайтун мойи, ва тўлиқ сут маҳсулотлари.

Протеин истеъмолини ошириш: Протеин мушакларнинг ўсиши ва тикланиши учун муҳим. Гўшт, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари ва ўсимлик протеинларини кўпроқ истеъмол қилинг.

Кўпроқ овқатланинг: Кун давомида 5-6 марта кичик порцияларда овқатланинг. Бу метаболизмни тезлаштиради ва калорияларни кўпроқ истеъмол қилишга ёрдам беради.

Тўғри машқлар: Мушакларнинг ўсиши учун куч машқларини бажаринг. Бу нафақат семиришга ёрдам беради, балки соғлом ва кучли бўлишингизга ҳам ёрдам беради.

Соғлом ёғлар: Зайтун мойи, кокос мойи, ёнғоқлар ва тухум каби соғлом ёғларни истеъмол қилинг.

Сув ичиш: Етарли миқдорда сув ичиш организмнинг барча функциялари учун муҳим. Бу овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва умумий соғлиқни сақлашга ёрдам беради.

Витамин ва минераллар: Организмингиз учун зарур бўлган барча витамин ва минералларни олишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Тинчланиш ва уйқу: Етарли миқдорда уйқу олиш ва стрессни камайтириш организмингиз учун муҳим. Бу мушакларнинг тикланиши ва ўсишига ёрдам беради.

Шифокор билан маслаҳатлашинг: Агар сизда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўлса ёки семиришда қийинчиликлар бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Сабр ва барқарорлик: Соғлом семириш вақт талаб қилади. Сабрли бўлинг ва барқарорлик билан тавсияларга амал қилинг.

@acramov 👈 обуна бўлинг
👍334
Доктор Акрамовга саволлар берамиз.

Коментда ўзингизни қизиқтирган саволни қисқа ва лўнда қилиб қолдиринг.

Доктор саволларга умумий жавоб қилиб пост жойлайдилар.

@acramov
👍25😁2😢1
2025/07/13 15:32:25
Back to Top
HTML Embed Code: