tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/101
Last Update:
🏆 Боқим деб эътироф этиш: мижозимиз фойдасига чиқарилган суд қарори
Бизнинг адвокатлик фирмамиз адвокатлари мижозимиз Шпонина О.М. манфаатларини ҳимоя қилиб, уни марҳум собиқ турмуш ўртоғи қарамоғида бўлгани фактини белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилишди.
💼 Шпонина О.М. ва Шпонин С.Т. 1990 йилда никоҳдан ўтганлар ва икки фарзанд кўришган. 2000 йилда уларнинг никоҳи бекор қилинган, аммо собиқ турмуш ўртоқлар эр-хотин каби бирга яшашни давом эттиришган. Шпонина О.М. ҳеч қачон ишламаган ва бутунлай турмуш ўртоғи қарамоғида бўлган. Собиқ турмуш ўртоғи вафот этган пайтда унинг ёши 57 да эди, у меҳнат стажи мавжуд эмаслиги сабабли пенсия олмас эди. Турмуш ўртоғи тадбиркорлик билан шуғулланарди ва уни таъминлаш учун етарли маблағи бўлган.
📜 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1141-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2011 йил 20 июлдаги Пленуми қарорига кўра, меҳнатга лаёқатсиз шахсни қонун бўйича меросхўр деб тан олиш учун икки шарт талаб қилинади:
1️⃣ Шахс мерос қолдирувчининг вафотидан олдин камида бир йил унинг қарамоғида бўлган бўлиши керак.
2️⃣ Шахс мерос қолдирувчи билан камида бир йил давомида унинг вафотигача бирга яшаган бўлиши керак.
Пленум қарорига кўра, мерос қолдирувчи томонидан тўлиқ таъминланиш ёки доимий равишда асосий даромад манбаи бўлган моддий ёрдам олиш ҳолати тасдиқланиши керак.
⚖️ Суд Шпонина О.М.нинг марҳум Шпонкин С.Т. томонидан тўлиқ таъминланганини ва мунтазам равишда ундан ҳаёти учун зарур моддий ёрдам олганини, шунингдек, мерос қолдирувчининг сўнгги йилида ҳам бирга яшаганини аниқлади. Шу сабабли, суд мижозимиз Шпонина О.М. фойдасига марҳум собиқ турмуш ўртоғи Шпонин С.Т. нинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилаш тўғрисида қарор чиқарди.
#амалиёт #мерос
BY Адвокат Ахмедходжаева Лайло ўзб

Share with your friend now:
tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/101