tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/108
Last Update:
📢 Боғдорчилик ширкатларидаги уй-жойларни қонунийлаштириш: янги имкониятлар
📗 Ўзбекистон Республикасининг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари тўғрисидаги янги Қонуни бўйича таҳлилни давом этамиз. Бугун боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари уй-жойларга ҳуқуқни эътироф этиш масаласини муҳокама қиламиз.
❌ “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун кучга киргандан сўнг, ҳоким қарори билан уй-жойга мулк ҳуқуқи расмийлаштирилмаган боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларидан мол-мулк ва ер солиғи ундирилмасдан қўйилди, шунингдек кадастр ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда рад жавоби берилди. Эндиликда уй-жойга мулк ҳуқуқи ва ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этиш мумкин бўлади.
✅ Уй-жойга мулк ҳуқуқини ва ер участкасига ижара ҳуқуқини тан олиш учун барча қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
1️⃣ Фуқаро боғдорчилик ёки узумчилик ширкати аъзоси бўлиши лозим
2️⃣ Участка бошқа шахсларга ажратилмаган бўлиши лозим
3️⃣ Участка электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлиши лозим
4️⃣ Ер участкасига нисбатан фойдаланиш бўйича низо мавжуд бўлмаслиги лозим
5️⃣ Ер ва мол-мулк солиқлари бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаслиги лозим
❗️ Муҳим: бу қонун фақатгина ширкатлар ҳудудидаги уй-жойларга тааллуқли.
#ер_амнистияси
BY Адвокат Ахмедходжаева Лайло ўзб

Share with your friend now:
tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/108