tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/112
Last Update:
📢 Янги қонун: ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қандай қонунлаштириш мумкин?
Тайёргарлик ва биринчи босқич
📌 Энди янги қонунга кўра ўзбошимчалик билан қурилган объектларни қонунийлаштириш жараёнини кўриб чиқамиз.
Тайёргарлик босқичи
1️⃣ Кадастр агентлиги ўзбошимчалик равишда эгалланган ва ўзбошимчалик билан қурилган объектларни инвентаризация қилиш бўйича йиллик режа-жадвални тасдиқлайди.
2️⃣ Режа-жадвал жамоатчиликка эълон қилинади.
3️⃣ Туман/шаҳар Кенгашлари ваколатли ташкилотлар вакилларидан ишчи гуруҳлар тузади. Бу ташкилотлар ҳақида кейинги постларда маълумот берамиз.
1-босқич:
1️⃣ Давлат кадастрлари палатаси ҳар бир объект учун электрон иш ҳужжати яратади, унга қуйидагилар киритилади:
- ер участкаси кадастр рақами
- ўзбошимчалик билан эгаллашни амалга оширган шахслар тўғрисидаги маълумотлар
- манзил, участка майдони, шартли чегаралар
- жойлашув схемаси
- фойдаланиш мақсади
- ҳуқуқни эътироф этиш учун асослар.
2️⃣ Ҳужжат текшириш учун ваколатли органларга юборилади.
❗️Муҳим: барча маълумотлар Кадастр агентлигининг автоматлаштирилган тизимига киритилади.
Бу жараённинг фақат бошланиши. Кейинги босқичлар ҳақида янги постларда маълумот берамиз!
#ер_амнистия
BY Адвокат Ахмедходжаева Лайло ўзб

Share with your friend now:
tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/112