tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/115
Last Update:
💰 Ўзбошимчалик билан эгаллашни қонунийлаштириш: бу қанча туриши мумкин?
Дўстлар, ўзбошимчалик билан эгаллашни қонунийлаштириш учун бир марталик тўлов бўйича муҳим саволни кўриб чиқамиз:
1️⃣Тўлов миқдори жойлашган жойга боғлиқ:
• Тошкент: базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 5 баравари
• Нукус ва вилоят марказлари: БҲМнинг 3 баравари
• вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарлари: БҲМнинг 2 баравари
• Бошқа аҳоли пунктлари: БҲМнинг 1 баравари
2️⃣ Тўловдан озод этиладиганлар:
• 2018 йилдаги ўтган акция доирасида тўлов қилган шахслар
• I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар
3️⃣ 50% чегирма:
• "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган шахслар учун
4️⃣ Алоҳида ҳолатлар:
• Ҳоким қарори асосида ажратилган, лекин тасдиқланмаган участкалар ва айрим бошқа участкалар учун – ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати бўйича тўлов белгиланади.
❗️Муҳим: белгиланган муддатда тўланмаган тўлов қонунийлаштириш жараёнини тўхтатиб туради.
#ер_амнистияси
BY Адвокат Ахмедходжаева Лайло ўзб

Share with your friend now:
tgoop.com/akhmedkhodjaeva_uzb_lawyer/115