tgoop.com/aslanov_futbol/1968
Create:
Last Update:
Last Update:
«Реал» 55-дақиқада ҳисобни 2:1 га етказгандан сўнг, «Атлетико» 60 ва 61-дақиқаларда 2 зарба берди. Тамом. То ўйин тугагунча, ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар бошқа бирорта ҳам зарба бера олишмади.
Биз айнан ротация ва эрта алмаштиришлар (бу сафар Симеоне 75-дақиқагача беш алмаштириш қилди) ёрдамида ўйин охирларида доим зўр ўтказадиган, 2-таймлар натижаси бўйича Европада энг зўр бўлган «Атлетико» ҳақида бу гап. Нима бўлди?
Симеонени сафардаги 1:2 қониқтирдими? Бунгача асосий вақтда «Реал»га охирги 8 ўйинда ютқазмаган «Атлетико»ни яна Чемпионлар Лигаси сурони босдими?
Ёки ҳаммаси шунчаки, 62-дақиқада майдонга Лука Модричнинг тушгани билан боғлиқми?
@aslanov_futbol
BY Асланов билан футбол
Share with your friend now:
tgoop.com/aslanov_futbol/1968