tgoop.com/aslanov_futbol/1987
Last Update:
ЕЧЛда 25 гол
Замонамиз футболидаги энг қадрланмаган, етарлича қадрланмаган ва баҳо берилмаган футболчи, назаримда Родриго. "Реал" таркибидаги креатив ҳужум чизиғидаги креатив футболчи. Кўпчилик Винисиуснинг портловчи тезлигини, Беллингҳэмнинг самарадорлигини, Валверденинг меҳнаткашлигини айтади, аммо Родриго ҳақида жуда кам гапиришади. Бу футболчи кўп ҳолларда сояда қолаётгандек, аммо ҳал қилувчи голларни — ҳисобни очувчи, рақибни синдириб берувчи ёки ғалаба голларини кўп урган.
Унинг қаноти Винисиус қанотидан кўра самаралироқ туюлади менга. Ва унинг анча стабил ўйинчи эканини ҳам сезган бўлсангиз керак. Винисиус ёки Мбаппедан камроқ гол уришига сабаб эса тўпни қизғанмаслиги, шериклари билан доим бўлишиши, ўзидан қулай вазият ҳосил қилган жамоадошидан пасни аямаслиги.
Мулоҳазаларим қанчалик тўғри ё нотўғрилигини реалшунослар аниқлай олишади. "Реал" ўйинларини синчков кузатсангиз, эҳтимол айрим гапларим тўғри чиқар...
Футболда "Иккинчи Олтин тўп" бўлганида, уни Родригога беришган бўларди. Менимча.
@boburakmalov
BY Асланов билан футбол

Share with your friend now:
tgoop.com/aslanov_futbol/1987