tgoop.com/bektoshkhatamov/3087
Last Update:
Орқа ҳовлини кўрсатинг.
Жуда кўпчилик бизнес қилганда фақатгина маҳсулот ёки хизматнинг тайёр ҳолатини кўрсатади, яъни кўпроқ яхши, сотиб олишга тайёр ҳолатни реклама қилишади, лекин бизнес жараённинг ўзи ҳам жуда қизиқ, яъни маҳсулот ёки хизматнинг охирги харидорга етиб борадиган ҳолатга келгунча бўлган ҳолати ҳам мижознинг эътиборини тортади.
Масалан, ресторан бизнесида овқатнинг хўрранданинг столига келгунча бўлган жараён, бозор қилиш, идишларнинг тозаланиш жараёни, ошпазларнинг таомни пишириш жараёни ва кўплаб бошқа орқа ҳовлидаги жараёнларни кўрсатиш мижозлар учун қиймат ярата олади.
Дейлик, бир репититор ўқитувчи бир дарсга тайёрланиш жараёни, ўқувчиларга бир маълумотни етказиш учун қанча изланишлар олиб бориши, қанча китоб титкилаши, интернетдан маълумотларни текширишини кўрсатиб бериши унинг ўқувчилари, яъни мижозлари олдида ҳурматини оширади.
Ёки қурилиш компанияси қурилиш жараёнини кўрсатиб бериши, қайси қурилиш материалларидан фойдаланиши, қандай мутахассислар ишлаши, ҳатто усталарнинг ётоқ жойлари, уларга яратилган шароитлар ҳам бўлажак ва жорий мижозлар учун жуда катта қиймат яратади.
Шунинг учун орқа ҳовлини кўрсатишдан қўрқманг, ўз маҳсулот ёки хизматингизни яратишдаги машаққатларни кўрсатиш сизга фақат фойдага ишлайди.
@bektoshkhatamov
BY Bektosh Khatamov
Share with your friend now:
tgoop.com/bektoshkhatamov/3087