tgoop.com/bektoshkhatamov/3091
Last Update:
Бизнесда қабила яратиш.
Ҳар қандай бизнес лидерга суянади. Бизнеснинг ўзи аслида инсонларни бир мақсад йўлида бирлаштирадиган қабила ҳисобланади, қайсидир қабилаларда меҳр-муҳаббат устун бўлса, қайсидир қабилаларда адоват ҳукм суради. Лидернинг асосий вазифаси мана шу қабила аъзоларини бир мақсад йўлида бирлаштира олиш ва бу мақсад йўлида қабиланинг ҳар бир аъзоси фойда олишига имконият яратиш ҳисобланади.
Фойда олиш деганда фақатгина пулни назарда тутмаяпман, чунки пул ишлаш одатий тусга айлангач инсон бошқа қийматларни қидиришни бошлайди, бу коллектив бирдамлик, коллектив дўстлик, инсонлар фақатгина моддий фойда оладиган жойдан жуда тез зерикишади, чунки инсон фитратида мансублик тушунчаси бор. Инсон ўзини у ёки бу қабиланинг аъзоси эканлигини, у ёки бу қабилага мансублигини ич-ичидан ҳис қилиши керак.
Баъзи бир қабилаларни фақатгина пул бирлаштириб туради, бундай қабилалар қийин шароитларда жуда тез тарқаб, йўқ бўлиб кетади, чунки бирлаштириб турувчи омил йўқ бўлган заҳоти қабила ҳам йўқ бўлишга маҳкум. Лидернинг вазифаси эса қабилада бирлаштириб турувчи омилларни кўпайтириш ва кучайтириш. Инсонлар орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга фақатгина моддий ривожланиш учун эмас, балки маънавий ривожланиш учун ҳам имкониятлар ярата олиш лидернинг асосий вазифаси бўлиши керак.
Инсонлар ишга келаётганларида бугун яна ишшшшшш деб эмас, бугун янада катта мақсадларни амалга ошираман, бугун инсонларга янада кўпроқ фойдам тегади дея хурсандчилик билан ишга отланишса, иш соати тугаб қолганлигини ҳам сезмай қолишса, мажлислар эса худдики байрамдек ўтса, демак қабилада тўғри ривожланиш йўлида.
@bektoshkhatamov
BY Bektosh Khatamov
Share with your friend now:
tgoop.com/bektoshkhatamov/3091