tgoop.com/bektoshkhatamov/3108
Create:
Last Update:
Last Update:
Сўраш.
Охирги бир неча йил ичида ўрганган энг яхши нарсам — бу сўраш.
Сўраш, қайта сўраш, аниқлаштириш. Агар тушунмасам, тушунгандай қилмаслик. Жавоб ноаниқ ёки мавҳум туюлса, мен қайта сўрайман. Менга тушунарсиз бўлган ҳар бир нарсани аниқлаштириб оламан.
Агар бешинчи мартада ҳам тушунмасам, олтинчи марта қайта сўрайман. Шу билан мен ўзимни ахмоқ ёки ночор ҳис қилмайман. Мен учун мулоқот натижаси муҳими, ўзимни ақлли қилиб кўрсатиш эмас.
Ўзбекларда бир мақол бор: йиғламаган болага сут йўқ дейишади, сизга нимадир керакми сўранг, нимагадир тушунмадингизми, сўранг.
@bektoshkhatamov
BY Bektosh Khatamov
Share with your friend now:
tgoop.com/bektoshkhatamov/3108