DARYO_LIVE Telegram 50088
​​Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда 30 млрд сўмга дарахт экишни таклиф қилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 31-сессияси 2020 йилнинг 19 январь куни иш бошлади ва унда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди.

Сессия давомида ҳоким оғир пандемиядан сўнг эсдалик сифатида шаҳарга 30 миллиард сўмлик дарахт экиш таклифини билдирди.

«Ҳурматли депутатлар, рухсат берсанглар, 30 миллиардга шаҳарга дарахт экиш имкони бор. Жамоатчилик, блогерлар, журналистлар қаерга дарахт экишни таклиф берсалар, сифатли дарахтларни олиб келиб эксак, ўйлашимча, 2021 йилда оғир пандемиядан кейинги йилга чиққанимизга бир эсдалик бўлиб қоларди» – дейди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев яна 50 миллиард сўм маҳаллаларга болалар майдончалари қуришга, таълим ёки тиббиёт соҳасига ва бошқа сиёсий-ижтимоий соҳаларга сарфланишини таклиф қилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экишни мажбурий этиш таклиф қилингани, «Пойтахт» савдо маркази рўпарасидаги қурилиш майдонидаги 100 дан ортиқ дарахтлар хатловдан ўтказилгани ҳамда Сергелида дарахтларнинг экскаватор билан қўпориб ташланиши оқибатида ўсимлик дунёсига 151 млн сўмлик зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live

tgoop.com/daryo_live/50088
Create:
Last Update:

BY Daryo — LIVE

Share with your friend now:
tgoop.com/daryo_live/50088

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

“[The defendant] could not shift his criminal liability,” Hui said. How to create a business channel on Telegram? (Tutorial) How to create a business channel on Telegram? (Tutorial) Telegram channels fall into two types: Polls
from us

Telegram Daryo — LIVE
FROM American