tgoop.com/ecotib_uz/9748
Last Update:
ЭНЕРГЕНТИК ИЧИМЛИКЛАР МИЯНИ ИШДАН ЧИҚАРАДИ
Гули ШАЙХОВА, профессор, тиббиёт фанлари доктори:
▶️ Юқори концентрацияланган қувватбахш ичимликлар таркибидаги таурин – энергетик жараённи жадаллаштирувчи ва нерв тизимини ривожлантирувчи модда. Унинг инсон организми учун суткалик меъёри – 400 мг. Айрим энергетиклар таркибида эса бу модда 2 баробаргача ошиқ бўлади ва ўсмирлар соғлигига салбий таъсир кўрсатади.
🩺 Бундай ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.
🕰 Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.
🧠 Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди. Болаларнинг зеҳни ўтмаслашиб, дарсларни ўзлаштириши пасайиб кетиши, ногирон, ақли заиф фарзандлар туғилиши айни шундай иллатларнинг ҳам асорати, десак хато бўлмайди.
Instagram | Telegram
BY ECO TIB
Share with your friend now:
tgoop.com/ecotib_uz/9748