tgoop.com/ecotib_uz/9749
Last Update:
ТИРСАК НЕГА ҚОРАЯДИ?
❇️ Одатда, тирсак, бармоқ букилмалари ва тизза териси табиатан бошқа соҳаларга нисбатан қорароқ бўлади. Чунки бу соҳалар доимий равишда ишлаб туради ва тери зарарланмаслиги учун организм уларни чидамлироқ, пишиқроқ қилиб қалинлаштиради. Шунинг ҳисобига терининг ранги ҳам озроқ тўқлашади. Аммо баъзан бундай қоралик доғ ёки кирга ўхшаш бўлиб, яққол кўзга ташланади. Албатта, табиий ҳолатнинг ўзгариши организмдаги бирор ўзгаришнинг асорати ёки белгиси бўлади.
✅ Теридаги доғлар ёки тери рангининг ўзгариши кўп ҳолларда эндокрин тизимидаги носозликлар туфайли келиб чиқади. Қорамтир тирсак ва тиззалар ҳам шулар жумласидан. Бу тиббиётда Бер симптоми деб номланади. Бундай ҳолат қалқонсимон без фаолияти бузилиши ёки буйрак усти бези фаолиятининг етишмовчилигида кузатилади. Шунинг учун сизга эндокринолог кўригидан ўтишингизни маслаҳат берамиз.
❇️ Тирсакларнинг қорайишига касалликлардан ташқари ўтириб ишлайдиган касблар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, уззукун столда ўтириб ёзганда бармоқ букилмалари, тирсакларда баъзан қадоқлар ҳосил бўлади. Агарда тирсакларнинг қорайиши касаллик сабабли бўлмаса, уларни кетказиш учун терини парваришлаш керак.
Умид САИДОВ, дерматолог:
Instagram | Telegram
BY ECO TIB
Share with your friend now:
tgoop.com/ecotib_uz/9749