tgoop.com/eltuz2022/32028
Last Update:
ҲАМШИРА ЎЗИНИ ЎЗИ УРМАГАН
Навоийда бош шифокор Бобожонов Искандар қўл остидаги ҳамширани ургани ҳақида Элтуз хабар берган эди.
Бунга жавобан «ҳамшира Норқулова Муқаддас ўзини ўзи урган» деган гап тарқалди. Бу иддаони ОАВлар қўш қўллаб таъкидламоқда. Гувоҳликка шифохона ходимлари олинган.
Бироқ жабрланувчининг таъкидлашича, бош врач унинг бошига зарба берган, шундан кейин кўз олди қоронғилашган. Аёл 102 га телефон қилиш учун қўллари титраб телефонини олган.
Шунда Бобожонов Искандар аёлни кескин итариб юборган ва аёлнинг боши яна зарба еган.
Мана аёлнинг видеолари. Бошига бир неча чоклар тушган, ёриқлари кўриниб турибди. Танада кўкариб қорайиш даражасидаги моматалоқ бор. Одам ўзини ўзи шу даражада уроладими?
Нега маҳаллий ОАВ беморнинг ўзи билан гаплашмади? Нега икки томон баробар эшитилмади? Фақат бир томонга гапириш имкони берилди – информацияга қарши дезинформация билан курашишнинг энг чиркин йўли бу.
Ҳолислик нуқтаи назаридан қаралса, нега икки томонга микрофон тутилмади?