tgoop.com/eltuz2022/32031
Last Update:
ПАРКЕНТДА АЁЛНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
2024 йил 5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси Паркент тумани, Тожибой Ризаев маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Ҳилола Отақулова ўз яшаш хонадонидан чиқиб кетган ва бедарак йўқолган. Унинг жасади 10 ноябрь куни Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қорасув» канали сувидан тан жароҳатлари билан топилди.
Тезкор қидирув ишлари ва текширувлар натижасида Хилола Отақулованинг мунтазам равишда руҳий ва жисмоний тазйиққа учраб келганлиги аниқланган.
Унинг турмуш ўртоғи Н.Отақулов ва қайнонаси С.Туранова томонидан 2023-2024 йиллар давомида уяли телефони олиб қўйилган, яқин қариндошлари билан алоқага чиқиши чекланган, озиқ-овқатдан маҳрум қилинган ва доимий равишда калтакланган. Бу ҳолатлар натижасида марҳума ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлган.
Марҳума, ўзининг 5 ойлик чақалоғини уйда қолдириб, «Қорасув» каналига ўзини ташлаб ҳаёт билан видолашган.
Мазкур ҳолат бўйича Паркент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми асосида 272492/2024-72-сонли жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аҳоли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳар қандай тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатлари ҳақида мурожаат қилишлари сўралди.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube
BY ELTUZ
Share with your friend now:
tgoop.com/eltuz2022/32031