tgoop.com/eltuz2022/32743
Last Update:
“YOSHLAR” ТЕЛЕКАНАЛИ ФАОЛИЯТИДАГИ МУАММОЛАР ЮЗАСИДАН ОЧИҚ МУРОЖААТ
Ҳурматли Элтуз жамоаси!
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Yoshlar” телеканали оғир ҳолатга тушиб қолган. Ходимлар ўртасидаги норозилик ва шикоятлар кундан-кунга ортиб бормоқда. Қуйида телеканалда кузатилаётган асосий муаммоларни баён этамиз:
1. МОЛИЯВИЙ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР
• Ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида тўланмайди. Айрим ҳолларда ойликлар кечиктирилиши одатий ҳолга айланган.
• Президентнинг ойликларни ошириш бўйича қарорига қарамай, бу кўрсатма бажарилмаяпти. Аксинча, “маош тўлай олмаймиз” деган важлар билан ходимлар ишдан бўшатилмоқда.
2. ИШ ШАРОИТЛАРИ
• Иш учун зарур бўлган техник жиҳозлар эскирган ва талабга жавоб бермайди.
• Кам ойликка ишлашга мажбур бўлган ходимлар ортиқча меҳнатга жалб қилинмоқда. Бу эса ишчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир қилмоқда.
3. ДАВР ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИДАГИ МУАММОЛАР
• Бош муҳаррир Ғайрат Қурбонов тарафкашликка йўл қўйиб, фақат ўзининг яқин шахсларига устуворлик бермоқда.
• Иш жараёнида адолат тамойилларига риоя қилинмаяпти, бу эса ходимлар орасида норозиликни кучайтирмоқда.
4. ИШДАГИ ИНТИЗОМСИЗЛИКЛАР
• Айрим раҳбар ходимлар, жумладан, Ғайрат Қурбонов, Тўлқин Алибеков ва Нодирбек Шамсиддинлар иш вақтида алкоголь ичимликлар истеъмол қилади.
• Маст ҳолатда бўлганларида улар бошқа ходимларга қўпол муносабатда бўлиши ҳақида бир неча хабарлар мавжуд.
5. ҚЎРҚИТИШ ВА БОСИМ ЎТКАЗИШ ҲОЛАТЛАРИ
• Ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган ходимлар шарманда қилиш ёки ишдан бўшатиш билан қўрқитилмоқда.
• Раҳбариятдаги айрим шахслар ушбу шикоятларни раҳбар даражасигача етказмаслик учун бости-бости қилмоқда.
Ушбу ҳолатлар нафақат телеканалнинг обрўсига, балки унинг ходимларининг руҳий ва жисмоний ҳолатига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу масалалар бўйича зудлик билан чоралар кўрилиши зарур. Ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланиши ва телеканалнинг фаолияти шаффофлик асосида йўлга қўйилиши талаб этилади.
Масъул раҳбарлардан ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун чоралар кўришни сўраймиз. Шу билан бирга, тегишли идоралар томонидан назорат олиб борилиши ва ҳолат ўрганилиши лозим.
Ҳурмат билан, телеканал ходимлари номидан.