tgoop.com/ijod_bustoni/20633
Last Update:
МУТОЛАА ТУФАЙЛИ ЭРИШАЁТГАНЛАРИМ...
ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, фан ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат бетакрор ёзувчи, драматург ва шоирдир. “Фитрат” – Абдурауфнинг тахаллуси бўлиб, мазкур сўз “туғма истеъдод” деган маънони англатади. Тахаллуси ўзига мос бўлган фавқулодда жасоратли жадид Абдурауф Фитрат истеъдоди ўлароқ, бизгача катта ижодий мерос етиб келди. Уларни ўрганиш биз, ёш тадқиқотчилар олдида турган вазифалардан биридир.
Зеро, Президентимиз биз, ёшларга “Ўзбекистоннинг олтин фонди” дея юксак баҳо бердилар. Бу ишончга муносиб бўлиш, замонавий илм-фан чўққиларини эгаллаш аждодларимиз руҳи олдидаги муқаддас бурчимиздир.
Бухоролик жадид маърифатпарвари Абдурауф Фитрат ҳам айнан шу фикрларга ҳамоҳанг фаолият юритиб, умрини халқига, истиқлолга бахшида этди. Беназир мутафаккир ҳаёти ва ижодини тадқиқ этиш ҳар доим, ҳар замонда муҳим саналган. Бу борада университетимизда ҳам ўзига хос мактаб яратилган. Фитрат ижодига муҳабатим туфайли мен ҳам ўз олдимга улуғ аждодимиз асарларини тадқиқ этишни мақсад қилиб қўйганман.
Адибнинг серқирра ижоди билан яқиндан танишиш мақсадида унинг турли жанрларга мансуб асарларини чуқур ўқиб-ўрганяпман. Халқаро ва маҳаллий журналларда маърифатпарвар ижодкор меросига оид илмий мақолаларни нашр эттириш ҳаракатидаман. Жадид намояндалари, хусусан, бухорролик маърифатпарварлар ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар менга куч-ғайрат бағишлаяпти.
Адиб асарлари мутолааси жараёнида ўзимни англаяпман, олам ва одам, инсон умрининг моҳияти, мақсад ва интилишлари, пировард натижаси хусусидаги фикр-қарашларим теранлашиб боряпти. Булар – ўқиш-изланиш туфайли қўлга киритаётган энг муҳим ютуқларимдир.
Камола НИЗОМОВА,
Бухоро давлат университети магистранти
Уланиш учун: https://www.tgoop.com/ijod_bustoni
BY Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
Share with your friend now:
tgoop.com/ijod_bustoni/20633