tgoop.com/islomuz/36139
Last Update:
Италиянинг Болонья университетида «Тиб қонунлари» асарининг қадимий қўлёзмаси сақланади
Ибн Синонинг Болоньядаги "излари"
13 февраль куни делегация вакиллари Болонья университети кутубхонасида бўлиб, бу ердаги нодир қўлёзмалар билан танишдилар. Делегация аъзоларини Болонья университети кутубхонаси президенти, профессор Франческо Читти, бош координатор Мариа Торричелли, нодир манбалар бўлими бошлиғи Жованна Фламма ва бошқа мутахассислар кутиб олишди.
Болонья шаҳрида 1088 йилда очилган бу олий таълим даргоҳи дунёдагм энг қадимий университет ҳисобланади. Унинг кутубхонаси ҳам салкам 300 йиллик тарихга эга. Улар орасида Шарқ китобат санъатига тегишли бўлган кўплаб араб ва форс тилларидаги манбалар, хусусан 200 га яқин туркий тилдаги қўлёзмалар ҳам сақланади.
Кутубхона мутасаддилари билан учрашув пайтида Делегация аъзолари кейинги йилларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан маданий меросимизни ўрганиш ва асраш, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида маълумот берди.
Кутубхонада буюк аллома Абу Али ибн Сино қаламига мансуб “Тиб қонунлари” асарининг иккита қадимий қўлёзмаси сақланади. Мазкур қўлёзмалар XIV-XV асрларда кўчирилган. Шунингдек, қўлёзмаларга моҳир рассомлар томонидан бир қанча миниатюралар ишланган. Қўлёзмаларда Франция Миллий кутубхонаси муҳрини ҳам кўриш мумкин.