tgoop.com/islomuz/36582
Last Update:
«Манчестер Сити» ифторлик маросимини ўтказди
«Манчестер Сити» клуби «Этиҳад» стадионида клубнинг мусулмон ишчи ходимлари, мухлислар, диний жамоат вакиллари учун ифторлик дастурхонини ташкил этди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, бу тадбир муборак Рамазон ойини нишонлаш ва жамоатчилик билан бирга ифтор қилиш мақсадида ўтказилган. Клуб томонидан анъанавий тарзда тўртинчи маротаба ўтказилган ифторликда 120 нафардан ортиқ меҳмонлар таклиф этилган.
«Ифторлик маросими Қуръон тиловати билан бошланди ва шундан сўнг «City in the Community» вакиллари клубнинг мусулмон мухлислар учун стадионда зарур шароит яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз юритдилар. Шом вақти кирганда стадионда Азон овози янграб, дуога қўл очишди.
Анъанага кўра, меҳмонлар хурмо ва сув билан рўза очишди, шундан сўнг жамоат билан шом намози ўқилди. Хайрия маросимида турли миллат вакилларининг бир-бири билан танишиш ва бирдамлик муҳитини ҳис қилиш имкониятини яратилди», - дейилади Манчестер клуби хабарида.