tgoop.com/kinosanati/4139
Last Update:
Қ.О ВА “ШАРТ БЎЛМАГАН KINO”
Ҳар қандай бадиий асар бадиий бўлавермайди. Шу каби ҳар қандай бадиий фильм ҳам бадиий ёки кино бўлмайди. Бунинг учун фикр оқимини ерлаштириш керак. Фикр оқими замон ва маконни тан олмайди. Шунинг учун ҳам уни хонакилаштириш қийин иш.
Мераб Мамардашвили лекцияларида Абуладзе фильмларидаги ғоядан фикрини баён қилиш учун ишлатади. Мамардашвили эса бежизга бирорта санъат асарини эсга олмайди.
Шаҳар марказидаги Moc Hub санъат марказида театр режиссёри Қамариддин Ортиқов тавсия қилган “Шарт бўлмаган кино” намойиши ўтказилади. Бу сафар Т.Абуладзенинг “Истак дарахти” киноси намойиш қилинди.
Кино намойишидан сўнг Қамариддин Ортиқов фильм мазмуни ҳақида гапирди. Абуладзенинг бу киносини Шекспир маштаби- даражасидаги асар дея баҳо берди. 8 ёки 9 та кинотомошабин ва Қ.О ўртасида гурунг кўприги ўрнатилади. Бир томошабин “жуда ғалати фильм” дейди. Яна бир томошабин фильм узунасида саҳналарда завқ яширинганини айтади.
Устоз Қ.О. фильм Ромео ва Жульеттанинг грузинча талқинига ўхшашини айтади. Лекин айнан эмас, аммо бахт ва бахтсизлик ҳамма ёқда айни. Фильмда онг оқими ташқарига чиқади. Даврни яланғоч, қандай бўлса шундай кўрсатади. Маэстро Қ.О. Шекспир маштабидаги бу фильм деганда, бизга шу каби фикрлар туғилди.
Ўзим билан ёлғиз қолишим учун ҳам сени севишим муҳим. Агар сени севмасам, мен ўзимнинг соям бўлиб қоламан. Ва сенга ҳам ўзинг билан қолиш имконини бераман. Бу сен учун ҳам муҳим. Биз ўзимизнинг соямиз бўлиб қолсак, яшашдан маъно йўқ. Қара, атрофда, қанча ўзининг соясига айланган бахтсизлар. Менга ва ўзингга ўзимиз билан ёлғиз қолиш учун "Истак дарахти"дан маҳрум бўлмайлик, бу абадий муаммо.
Т.Абуладзе кучли режиссёр, раҳматли. Унинг “Тавба” филми бор. Аммо шу пайтгача собиқ СССР тавба мақомига келмади.
Мурод Човуш
BY Kino san'ati
Share with your friend now:
tgoop.com/kinosanati/4139