Феминистик руҳдаги «Бечора-бахтсизлар» картинасида кетиш ва қайтиш фалсафаси (спойлер бор)
«Оскар-2024»да ўнта номинацияга номзоди қўйилган ва улардан тўрттаси: «Энг яхши актриса», «Энг яхши бадиий постоновка иши», «Энг яхши грим ва турмаклар», «Энг яхши костюмлар» бўйича мукофот олган «Бечора-бахтсизлар» («Poor Things») фильми шу кунларда киноманлар диққат марказида турибди. Арт-хаус, комедик, фантастик, драматик, сюрреалистик, фалсафий-психологик картина режиссёр Йоргас Лантимос томонидан суратга олинган. Бош ролни таниқли актриса Эмма Стоун ижро этган. Фильм сценарийси инглиз ёзувчиси Аласдер Грейнинг шу номдаги романи (1992) асосида ёзилган.
Ўтган йили Оскар мукофотининг кўплаб йўналишлари бўйича тақдирланган «Ҳамма нарса ҳар ерда бир вақтда» картинаси сингари бу ҳам бир нафасда, киприк қоқмай кўриладиган фильмлар сирасига киради. Танқидчилар фикрича, картина «Барби» каби феминистик асар. Ҳар икки қаҳрамон ҳаётдан идеал ўрнини қидиради, аёлнинг жамиятдаги ролини очишга ҳаракат қилади. Аммо «Бечора-бахтсизлар» чуқур психологик ва фалсафий қарашларга эга, Белла Барбидан кўра ақлли ва ғаройиб характерли образ. Фильм давомида гендер муаммоларига ҳам рамзий ишоралар бериб ўтилган. Бош қаҳрамон – етук аёл танасида улғаяётган гўдак. (Шу ўринда аёл қалбида ҳамиша бир қизалоқ яшайди, деган қараш ҳам сингдириб юборилган). У нима истаса, эришишни хоҳлайди: музқаймоқми, сайрми, фарқи йўқ. Ўз танасини кашф қилиб боради. Оламни англаш учун унга уй торлик қила бошлайди. Ҳамиша ким эканига қизиқади. Фильм аввалига оқ-қора тасвирлар билан бошланиб, борган сари рангба ранг бўлиб бораверади: худди инсон онги каби. Мазкур макон ва замон келажакми-ўтмишми, реалми-хаёлийми, англаш қийин: Лондон, Лиссабон, Афина, Париж, Александрия шаҳарлари манзаралари ғаройиб, бўёқдор ва эртакмонанд тасвирланган. Мавзу эски бўлсада, ёндашув ўзгача. Унда инсон (аёл) дунёни ва ўзини англашга интилади. Қандай қилса, ҳаётни яхшилаш, одамларга бахт улашиш мумкинлигини билгиси келади.
Фильм мазмуни ҳақида гапирадиган бўлсак, монстер қиёфали, меҳрибон олим Годвин ўзини кўприкдан ташлаган Виктория исмли ҳомиладор аёл жасадини топиб олади. Тажриба учун тирик гўдакни она қорнидан чиқариб олиб, миясини аёлникига ўрнатади. Шундай қилиб, бола ўз онаси танасида шаклланади: гапиришни, юришни ўрганади. Унга Белла деб исм қўйишади. Годвин уни кузатиб таҳлил ёзиб бориши учун шогирди Максни ишга ёллайди. Белла ва Макс ўртасида илиқ туйғуларни сезган Годвин уларни унаштиради. Бироқ Белла бошқа эркак билан танишади, дунёни кўришни истайди ва уйдан қочиб кетади. Охир-оқибат турли шаҳарларда, турфа одамларни кўриб, онги ва ҳислари шаклланади. Болаликдан катта инсонлик даврига қадам қўяди. Аёлнинг патриархат жамиятда ўзлигини излаши осон бўлмайди. Унинг шаклланиш жараёнида ҳам деярли эркаклар иштирок этади: ота ўрнидаги ғамхўр олим, унаштирилган кўнгли тоза йигити, бирга чет элга олиб қочиб кетган хотинбоз эркак ҳамда унинг танасининг аввалги эгаси бўлган ваҳший эри. Умуман, аёлга фильм давомида оддий буюмдек қаралган ҳолатлар кўп учрайди: сандиққа солиб кемага келтиришади, фоҳишахона бекаси соддалигидан фойдаланиб пул ишлайди, қасрга қамаб қўйишади, Белла охир оқибат барчасини енгиб ўз шахсиятини шакллантиради, эркини топади. Жамики ҳисларни ўзида сезиб кўради: иштиёқ, эҳтирос, алам, ачиниш, ғазаб, нафрат. Англаш жараёнидан сўнг у хотиржамликка етишади. Белла одамлар билан ҳамиша рост бўлди, ўзини излаш йўлидан қайтмади. Таълим олиш учун фоҳишалик билан шуғулланиб, пул топганини тўйдан олдин қаллиғидан яширмади. Аслида унинг ҳаётидаги уч эркак ҳам Беллани ўзикини қилишни истарди, лекин аёл то ўзлигини топмагунча ҳеч кимга розилик бермади. Бундай олиб қаралса, филмдаги ҳамма қаҳрамонлар бечора-бахтсиз. Годвин болаликда отасининг ваҳший тажрибаларидан монстер қиёфасига кирган ва саратондан азият чекади. Макс чин дилдан севган ва ардоқлаган Белласи қандайдир эркак билан қочиб кетганидан изтироб чекади. Қизни саргузаштларга бошлаган хотинбоз эркак эса руҳан ожиз, Белла фақат уники бўлишини истайди, аммо эришолмайди. Ҳаммасининг ўз оғриқлари бор.

best-secure-messaging-apps-shutterstock-1892950018.jpg The Standard Channel So far, more than a dozen different members have contributed to the group, posting voice notes of themselves screaming, yelling, groaning, and wailing in various pitches and rhythms. Co-founder of NFT renting protocol Rentable World emiliano.eth shared the group Tuesday morning on Twitter, calling out the "degenerate" community, or crypto obsessives that engage in high-risk trading. The group’s featured image is of a Pepe frog yelling, often referred to as the “REEEEEEE” meme. Pepe the Frog was created back in 2005 by Matt Furie and has since become an internet symbol for meme culture and “degen” culture.
from us