tgoop.com/kinosanati/4150
Last Update:
ЖАМИЯТНИНГ ИЧИНИ НИМА КЕМИРЯПТИ?
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” фильми 1993 йилда суратга олинган. Фильм эскирмайди. Тўғрироғи ундаги мавзу ва ғоя эскирмайди. Ўйлаб қолдим, ҳозир ўзбек санъатида озодлик ғояси борми? Ёзувчи Исажон Султон шу мавзуда роман ёзганди:”Озод” романи. Роман юқорида тилга олинган фильмга нисбатан ниҳоятда китобий тус олади.
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” романини ёзувчи ва кейинчалик режиссёр Питер Симпсон Хежес ёзган. Роман мавзуси, албатта, ёзувчининг ичини кемирган.
Кўп асарлар, фильмлар қулликни тарғиб қилади: сентименталлик; жабр кўрган, мазлум қиёфасини танлайди, нимагадир эришиш ёки кимгадир ғоя планига кирган, Антонен Арто айтгандай, ҳис-туйғулар охирги нуқтасига етмасдан уларни аборт қилиш- пафосни ерлаштириш нормага айланган.
Санъатнинг бош ғояси эркинлик унутилган. Фильм томошабинга шу ғояни эслатади. Фильм ғоя асосида қурилган. Муаллиф ҳам романни ёзиш жараёнида эркинликка чиқади. Сўнгги 50-60 йиллардаги америка адабиёти Ж.Селинжернинг “Жавдарзор четидаги жарлик” романининг давомидай туюлади. Бу албатта, Селинжернинг таъсири. “Гилберт Грейп…” асарида шу унсур сезилади. Бу табиий. Эркин, ҳур одам Худога ҳақиқий сиғинади. Санъат доим шунга интилади. Модерн адабиётининг ғояси.
“Гилберт Грейпнинг ичини нима кемиради” фильмида иккинчи пландаги қаҳрамон, фильм бош қаҳрамонининг укаси Анри эркинлик тимсолининг кўриниши. Бу ролни 19 ёшли Леонард Ди Каприо ўйнайди. Бош қаҳрамон образи Жонни Депп қиёфасида кўрсатилган.
Фильм эркинлик ғояси постсовет жамиятларида унутилган матоҳ эканини эслатади. Конформизм санъатнинг устидан куладиган асарларни юзага келтиради. Ирония ва калтафаҳмлик.
Бу фильм каминага ёрқин тассурот қолдирди: бу энди саҳнада гапирилмайдиган шахсий таассуротлар.
Мурод Човуш
👉 @kinosanati
BY Kino san'ati
Share with your friend now:
tgoop.com/kinosanati/4150