MEHNATHUQUQI Telegram 7595
Forwarded from YURISTKADR
Ёзнинг жазирама кунларидаги қўшимча дам олиш вақти: “қайлула” ва “сиеста” ҳақида.

Шу кунларда ёзнинг жарима иссиғи янада кучаймоқда. Бизку, хизмат кўрсатиш соҳасидамиз, асосан, офис ҳоналарда кондиционерлар тагида, салқинда ўтириб ишлаймиз. Лекин, ишлаб чиқариш билан, ҳусусан қишлоқ жойларда деҳқончилик ва фемерлик билан шуғулланадиган меҳнаткашларга анча қийин, ҳозир. Ёзнинг бундай қайнок кунларида меҳнаткашларга қўшимча дам олиш вақти берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Муҳаммадамин Каримжоновнинг айтишича, тадқиқотларга кўра тушликдан кейин камида 30 дақиқа ухлаш иш самарадорлигини 40% га оширади. Куннинг ярмида ухлаш суннатдир. Уни араб тилида қайлула деб номлашади. Қайлула – туш пайтида мизғиб олиш, соғлиқ учун фойдалидир. Қайлула қилувчилар текширувлар натижасида юрак касаллигига камроқ дучор бўлишлари аниқланган.

Европада сиеста - иш вақтида бир оз мизғиб олиш учун Испания, Финландия ва яна айрим мамлакатларда рухсат берилган. Японияда иш вақтидаги уйқу – инемури нормал ҳолат ҳисобланади.

Муҳаммадамин билдирган фикрларга қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам, кўпроқ Европанинг иссиқ мамлакатларида ҳарорат кўтарилган ёзнинг иссиқ кунларида кўпчилик ишхоналар сиестага ўтишади.

Ҳозирги жазирама иссиқда ўзбекистонликлар учун сиеста бегона нарсами? Мен аксинча бўлиши керак деб ҳисоблайман. Сиеста аслида биринчи навбатда серқуёш ва иссиқ ўлкаларга хос бўлганлиги учун ҳам бизнинг меҳнаткашларга бегона бўлмаслиги керак. Масалан, деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланадиган меҳнаткашларга айниқса, ёз кунларида сиестага амал қилиш, қўшимча ухлаб олиш жуда фойдали.

Биздаги корхоналарда ҳам қайлулани – сиестани расман жорий қилиш мумкинми, деган савол туғилади? Албатта мумкин. Меҳнат кодексининг 204-моддасига кўра иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак. Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Бу қоидага яхшилаб қаранг. Унда иш жараёнидаги танаффус деганда, фақатгина овқатланиш учун бериладиган вақт эмас, балки дам олиш учун ҳам ажратиладиган вақт ҳақида айтилмоқда. Демак, агар корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида, сменали графикларида ёки ходим билан ўртадаги келишувда назарда тутилган бўлса, ёки бу ҳужжатларга алоҳида қўшимча киритилса, ходимларга дам олиш ва ухлаб олиш учун қўшимча танаффус вақти берилиши мумкин.

Яъни, қайлула ва сиеста фақат арабларга, испанлар ёки грекларга ҳос нарса эмас, ҳозирги жазирамада ўзбекистонликлар ҳам фойдаланса бўлади, бундай имкониятдан. Қонун бунга йўл қўяди.

👉@yuristkadr

tgoop.com/mehnathuquqi/7595
Create:
Last Update:

BY Mehnat huquqi

Share with your friend now:
tgoop.com/mehnathuquqi/7595

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Polls Select: Settings – Manage Channel – Administrators – Add administrator. From your list of subscribers, select the correct user. A new window will appear on the screen. Check the rights you’re willing to give to your administrator. Read now ‘Ban’ on Telegram Administrators
from us

Telegram Mehnat huquqi
FROM American