tgoop.com/muhrim/1792
Last Update:
Буча — Путиннинг жирканч, лекин ҳақиқий башараси. Путиннинг қўлидан келадигани шу
Журналист Дмитрий Колезев Бучадаги ваҳшийликлар ҳақиқатан ҳам бўлганини тасдиқловчи янги, бошқа фото ва видеолар, энг асосийси, ҳодиса гувоҳларининг ҳикоялари, шунингдек, мустақил журналистлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан қайд этилган ахборотларини (бу уларнинг бир қисми, холос) жамлаб чиқибди. Мана айрим ҳаволалар:
▪️Бучалик депутат Катерина Украинцеванинг оккупация вақтида шаҳар қандай яшагани ҳақидаги ҳикояси;
▪️Бучаликларнинг ҳикоялари;
▪️Бучалик Владислав Козловскийнинг Бучада бўлган ҳодисалар, хусусан, қатллар ҳақидаги ҳикояси;
▪️Телеграм-каналларда «ўликлар қимирлаяпти» дея фейкка чиқарилган видеонинг икки дақиқалик кадрма-кадр таҳлили (бу ерда видеонинг сифати яхши ва унда ҳеч ким қимирламаётганини кўриш мумкин);
▪️CNN’нинг Бучадан репортажи, унда маҳаллий аҳоли уйларнинг ҳовлиларида ётган тинч аҳоли вакиллари жасадларини кўрсатган;
▪️The New York Times’нинг Бучадан тайёрлаган видеоси, унда ҳам қўллари боғланган ўликларни кўриш мумкин;
▪️«Буча 30 март—1 апрелдаёқ озод қилинган эди ва у ерда ҳеч қандай ўликлар йўқ эди» дея даъво қилаётганларга: Бучада 1 апрель куни олинган ва ўликлар кўриниб турган видеолар: https://www.tgoop.com/irpin_b_politik/1931, https://www.tgoop.com/irpin_b_politik/1945
▪️Human Rights Watch’нинг ҳарбий жиноятлар, хусусан, Бучада юз берган шундай ҳодисалар ҳақидаги ҳисоботи (кимдир HRW’ни Ғарбга хизмат қилувчи ва Россияга қарши ишловчи ташкилот деб ҳисобласа, у ҳолда мана, уларнинг россиялик асирлар қийноққа солингани юзасидан баёноти).
Шундай қилиб, россиялик ҳарбийларнинг (хусусан, қодировчиларнинг) тинч аҳоли вакилларини ўлдиришга алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар сони ошиб бормоқда. Россия Мудофаа вазирлигидан ҳозирча фақат битта баёнот бор, унда ҳам ўша машҳур видео фейк деб аталган ва аслида Бучада россияликлар сабаб бирорта ҳам тинч аҳоли вакили жабрланмагани (!) таъкидланган. «Бу гапни тахминан, ҳар эҳтимолга қарши эслатиб қўяй, Навальний ўзини ўзи заҳарлаган, Boeing MH-17’ни Украина қирувчи самолёти уриб туширган, Россия эса Украинага ҳужум қилгани йўқ, деган гапларни айтган одамлар айтяпти», — деб қўшимча қилган Колезев.
BY Muhrim / Муҳрим
Share with your friend now:
tgoop.com/muhrim/1792