«Марваридлар шодаси» – аёл-қизларга гўзал туҳфа!
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида «Марваридлар шодаси» номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Аёлларга хос нозик масалаларга оид қоидалар ва фатволар жамланган ушбу китоб Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳoж қаламига мансубдир. «Марваридлар шодаси» китоби устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом таълим муассасаси устозлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
Маросимда Хадичаи Кубро мадрасаси ва Тошкент ислом институти устоз ва талабалари, юртимизда фаолият олиб бораётган кўплаб отинойилар, шунингдек, фахрли меҳмонлар иштирок этишди.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор Матлуба Қаҳҳарова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудираси Моҳира Зуфарова, «Пешқадамлар карвони» муассасаси раҳбари, «Марваридлар шодаси» китоби бош муҳаррири Одинахон Муҳаммад Содиқ, китоб муҳаррири Нозима Ибрагимова ва бошқалар китобнинг аҳамияти, долзарблиги, аёл-қизлар учун муҳим қўлланма бўла олиши ҳақида нутқ сўзладилар. Шунингдек, улар хотин-қизларнинг илм олиши катта аҳамиятга эга экани, Президентимизнинг бу борада амалга ошираётган ишларини алоҳида таъкидлаб, «Марваридлар шодаси» ҳар-бир аёл-қизнинг жавонидан ўрин олса, айни муддао бўлиши ҳақида фикр билдирдилар.
Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ нутқларида бу китоб аёлларнинг нозик масалаларга оид ҳар бир саволига жавоб бўла олиши ҳақида гапирганларидан сўнг асарнинг чоп этилишида хизмат кўрсатган барча ижодкорларнинг ҳаққига дуо қилдилар. Устозамиз тадбир иштирокчиларини китоб муаллифи Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳoжнинг илмий фаолияти билан таништирар эканлар, ҳанафий мазҳабининг соф ҳолда сақланиб қолиши йўлида бу беназир олимнинг олиб бораётган беқиёс хизматларини эътироф этиб, у киши ҳақида жуда кўп фойдали маълумотларни тақдим қилдилар.
Тақдимот давомида устоз Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳoжнинг «Марваридлар шодаси» китобининг ўзбек тилига таржима қилиниши муносабати билан йўллаган тилак ва хайрли дуолари акс этган видеотабрик намойиш этилди.
Шунингдек, тадбирда китобнинг ўзбек тилига таржима қилиниши ва чоп этилишида хизмат кўрсатган ижодий гуруҳ аъзолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Тақдимот Қуръони Карим тиловати ва устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг хайрли дуолари билан якунланди.
Тақдимотдан сўнг устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бир гуруҳ ходималари билан биргаликда падари бузрукворлари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни зиёрат қилдилар. Қизларининг раҳбарлигида «Марваридлар шодаси» асарининг чоп этилгани ва тақдимотининг гўзал тарзда ўтказилганидан, зиёрат давомида қилинган тиловату дуолардан Ҳазратимиз роҳимаҳуллоҳнинг руҳлари шод бўлгани шубҳасиз...
@Muslimaatuz

tgoop.com/muslimaatuz/21324
Create:
Last Update:

BY Muslimaat.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/muslimaatuz/21324