tgoop.com/obod_uz/13686
Last Update:
#Ҳадис
ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗЛИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтифот қилдилар: "Жамоат бўлиб ўқилган намоз (фарз ва таровеҳ) ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража фазилатлидир".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Шарҳ: Бир кимсанинг жамоат билан ўқиган намози шу намозни уйида ёки тижоратхонасида ўкишидан йигирма беш даража фазилатлидир. Бу шундайдир: киши чиройли таҳорат олиб фақат намоз ўқиш ниятида, бошқа нарсани кўзламай жомеъга борса, қўйган ҳар бир қадами эвазига мақоми бир даража ортади ва бир гуноҳи ўчирилади. Намоз ўқиб бўлгач, сўзлашгунча малаклар: "Аллоҳим, уни афв эт, Аллоҳим, унга марҳамат қил", деб унинг учун истиғфор айтадилар. Намозни кутган киши намозда ҳисобланади".
Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.
@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
BY Obod_uz | Илмий ва маърифий канал
Share with your friend now:
tgoop.com/obod_uz/13686