tgoop.com/ohangaronshahar/43078
Last Update:
ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ЭНДИ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
➖ Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади. Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.
➖ Янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади. Тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.
➖ Ўқувчилар мураккаб концепцияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилади.
➖ Мактаб тизимида ўқитувчи ўз имконияти ва ютуқларини, янги ишланмаларини эълон қилиши учун ягона онлайн платформа яратилади.
➖ Педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендия ташкил этилади.
➖ "Йил ўқитувчиси" танловининг туман ва шаҳар босқичи ғолиби бўлган ўқитувчиларга президент совғаси сифатида уч хонали уй берилади.
➖ Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ўқувчиларга 170 миллион сўм мукофот берилади.
✍️Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотидан олинди.
Yoshlar kundaligi
BY Оhangaron shahar hokimligi
Share with your friend now:
tgoop.com/ohangaronshahar/43078