tgoop.com/oriftolib/1014
Last Update:
Афзал ва абзал
Бу икки сўзнинг талаффузи бир-бирига яқин бўлгани учун уларни қўллашда хатога йўл қўйиб турилади.
Афзал арабчадан олинган, аслиятда энг фозил, энг фазилатли маъносига эга. Ўзбек тилида эса яхши, аъло, ортиқ маъноларида қўлланади. Афзал кўрмоқ ибораси аъло ҳисобламоқ, ортиқ деб билмоқ маъноларини англатади.
Абзал эса форсчадан кирган бўлиб, аслиятда иш қуроли демак. Ўзбек тилида от-уловни миниш ёки аравага қўшиш учун зарур бўладиган асбоблар мажмуини билдиради. Пойабзал сўзи таркибида эса кийим маъносига эга. Пой (оёқ) + абзал (кийим) = оёқкийим.
Сўзнинг маъноларини билиб олган киши уларни осон фарқлай олади.
📌 Демак,
Буниси афзал, борганим афзал, афзалини танланг ✅
Буниси абзал, борганим абзал, абзалини танланг ❌
От абзали, абзалламоқ, пойабзал ✅
От афзали, афзалламоқ, пойафзал ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1014