tgoop.com/oriftolib/1038
Last Update:
Ахир: вергул керак эмас
Кўп тарқалган хатолардан бири ахир сўзи билан вергул ишлатишдир. Ахир равиш ва юклама бўлиб келиши мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам вергул ишлатилмайди:
1️⃣ Равиш бўлиб келганда охири, пировардида, ниҳоят маъноларини англатади. Сўзнинг ахийри, ахири кўринишлари ҳам бор. Кўпроқ ахийри шакли ишлатилади:
Ахир бўлмади. Ахир кўнди.
Ахийри октябрь ойи ҳам тугади.
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
2️⃣ Юклама бўлиб келганда маънони кучайтириш ва таъкидлашга хизмат қилади:
Ахир ёшимиз кетяпти, умр баҳоримиз ўтиб, кузимиз яқинлашиб келяпти, Ҳаётхон!
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
📌 Демак,
Ахийри рози бўлди. Ахир зотингга тортасан. ✅
Ахийри, рози бўлди. Ахир, зотингга тортасан. ❌
Ахир бу оддий нарса-ку! Тушунинг ахир! ✅
Ахир, бу оддий нарса-ку! Тушунинг, ахир! ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib
Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1038