tgoop.com/oriftolib/1066
Create:
Last Update:
Last Update:
Табақ, табоқ ва товоқ
Табақ сўзи ҳозирги тилимизда ишлатилмайди ҳисоб, табоқ ёки товоқ шаклидан фойдаланамиз. Бу сўзларнинг ҳаммаси арабча табақ сўзининг турли талаффуз кўринишларидир. Лекин ўзбекчада фарқли маъно қирраларига эга.
Табақ арабчада қопқоқ; ликоп, лаганча маъноларини англатади. Ўзбекчада эса:
1️⃣ Олдин китобий тилда товоқ маъносида ишлатилган.
2️⃣ Чоп қилинган босма матнни ўлчаш бирлиги, босма табақ. Лекин ҳозирги тилда асосан табоқ шаклида қўлланяпти.
Табоқ сўзининг маъноси табақ билан бир хил бўлса-да, амалда ундан босмага оид сўзлардагина фойдаланиляпти.
Ош сузиладиган идиш маъносида товоқ шакли қўлланади. Товоқ сўзи шевада тобоқ шаклида ҳам ишлатилади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1066