ORIFTOLIB Telegram 1070
Биохилмахилликми ё биохилма-хиллик?

Луғат, дарслик ва бошқа манбалардаги турфахилликлар одамни чалкаштиради, тушунмовчилик ва хатолар кўпайишига сабаб бўлади.

Биохилмахиллик сўзини қандай ёзиш кераклиги ҳақидаги баҳс шу мақолани қоралашга туртки берди.

Имло қоидаларига кўра, сўзнинг -ма, ба- ёрдамида бирлашган қисмлари чизиқча билан ёзилади: кўчама-кўча, уйма-уй, ранг-баранг, дам-бадам каби. Лекин мустақил ишлатилмайдиган қисм қатнашса, бундай сўзлар қўшиб ёзилади: рўбарў, дарбадар каби.

2013 йили нашр этилган имло луғатларида хилма-хил сўзи чизиқча билан, хилмахиллик сўзи эса чизиқчасиз, қўшиб ёзилган. Менимча ҳам, бу ёндашув тўғри. Нега?

Хилма-хил сўзини чизиқча билан ёзиш керак, бу юқорида келтирилган қоидага айнан мос. Хилмахиллик сўзи эса сифатдан отга айланяпти ва битта тушунчани билдиряпти. Битта тушунчани битта сўз билан, чизиқчасиз ифодалаш мантиқан тўғри. У энди қўшимча ёрдамида боғланаётган такрор сўз эмас.

Аммо масала шу билан ҳал бўлмайди. Ўйлантирадиган, чалкаштирадиган сабаблар бор.

Имло луғатида хилмахиллик тарзида берилган сўз изоҳли луғатда хилма-хиллик шаклида ёзилган. Бунга ўхшаш бошқа мисолларни ҳам келтириш мумкин...

Чалкаштирмайлик, сифат шаклида чизиқча билан ёзиляпти, отга айланганда ҳам чизиқча билан ёзилсин деган мулоҳазага ҳам кўнса бўлади. Муҳими, якдиллик, бир хил қоида, бир хил тартиб бўлсин. Шунга амал қилайлик.

Биохилмахиллик сўзини эса ҳозирча ҳар ким ўз танлови бўйича ёзиб туради. Мен чизиқчасиз вариантни танлаган бўлардим.

Хуллас, бу масалага нуқта қўйиш ўзини тилга масъул санайдиган ташкилот ва мутасаддиларга ҳавола.

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib

tgoop.com/oriftolib/1070
Create:
Last Update:

BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1070

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

ZDNET RECOMMENDS Content is editable within two days of publishing Channel login must contain 5-32 characters Earlier, crypto enthusiasts had created a self-described “meme app” dubbed “gm” app wherein users would greet each other with “gm” or “good morning” messages. However, in September 2021, the gm app was down after a hacker reportedly gained access to the user data. The visual aspect of channels is very critical. In fact, design is the first thing that a potential subscriber pays attention to, even though unconsciously.
from us

Telegram Orif Tolib
FROM American